Янги iPhone 12 2020 йилнинг октябрь ойида тақдим этилган смартфоннинг фойдаланувчилари гаджет экрани блокланган ҳолатда ҳам қуввати тез тугаётганидан шикоят қилишни бошлади, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.
Шикоят қилаётганларнинг деярли барчасида бир хил муаммо — смартфон фон режимида қувватини жуда тез сарфламоқда, бир неча соат ичида қувватнинг 50 фоизини.
Ҳозирча янги iPhone’лар фон режимида нима учун кўп қувват сарфланаётганининг сабаби аниқланмаган. Фойдаланувчилар 5G’ни ўчириб қўйган ва смартфонни Wi-Fi’га уланган ҳолда қолдирган. Батарея сарфи ҳамон ўша даражада.
Ҳозирда интернетда iPhone 12’нинг минглаб шикоятларини учратиш мумкин, бироқ Apple ҳамон вазиятга ҳеч қандай изоҳ бермаган.
Тахминларга кўра, муаммо охирги марта янгиланган iOS билан боғлиқ бўлиши мумкин, чунки янги iPhone’лар октябрь охиридан буён сотилмоқда, шикоятлар энди пайдо бўла бошлади. Шу сабабли Apple операцион тизимининг кейинги янгиланишларида муаммони бартараф этиши мумкин.
Мавзуга доир: iPhone 12 қанча вақт ичида 100 фоиз қувватланади?
Изоҳ (0)