«Ўзгидромет» республикада 4 декабрь, жума куни қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 5—10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0—2 даража совуқ, кундузи 0—2 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10—15 даража совуқ, кундузи 0—5 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0—5 даража совуқ, кундузи 0—5 даража илиқ бўлади.
Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0—5 даража совуқ, кундузи 0—5 даража илиқ бўлади.
Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0—5 даража совуқ, кундузи 0—5 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ—3 даража илиқ, кундузи 3—8 даража илиқ бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ—3 даража илиқ, кундузи 3—8 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ—3 даража илиқ, кундузи 0—5 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0—5 даража совуқ бўлади.
Аввалроқ Ўзбекистонда ҳафта охирига бориб ҳаво ҳарорати пасайиши, шунингдек, синоптикларнинг декабрь ойи учун об-ҳаво прогнози эълон қилинганди.
Изоҳ (0)