Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов (29-0) америкалик яккакурашчи Тони Фергюсонни (25-4) ўзига муносиб рақиб сифатида кўрмаслигини билдирди.
«Агар»лар жуда кўп. У аввалига ўз жангини юцин. У Гэтжидан қақшатқич мағлубиятни қабул қилиб олди. Ёши туфайли кўпчилик унга ишонмаяпти. Ҳиндуларнинг муаммоси шерифни хавотирга солмайди.Эслатиб ўтамиз, Тони Фергюсон ва Ҳабиб Нурмагомедов ўртасидаги жанг турли сабабларга кўра 5 марта бекор қилинган. Уларнинг сўнгиси 2019 йилнинг баҳорида бўлиб ўтиши режалаштирилган, бироқ коронавирус туфайли бекор бўлганди. Натижада Тони енгил вазн дивизиони вақтинчалик камари учун кечган баҳсда Жастин Гэтжига (22-3) мағлуб бўлиб, Ҳабибга қарши жанг қилиш имкониятини қўлдан чиқарганди.Нега у ҳақида ўйлашим керак экан? Гэтжига қарши жангдан кейин унга рақобатчим сифатида қарашдан тўхтадим.
Ҳабиб Нурмагомедов, UFC жангчиси
Ҳабиб UFC 254 мусобақасида Гэтжини мағлубиятга учратди ва ўша жангдан кейин фаолиятини якунлашини маълум қилди.
Изоҳ (0)