• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12715.13
    • RUB161.75
    • EUR14730.48
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    «Дадам салонда стилистлик қилаётганимни билмайди». Стилист йигит ҳикояси

    «Дарё» ижтимоий ҳаётда ўз ўрнига эга, бироқ жамоатчилик эътиборидан кўпинча четда қолаётган касб эгалари билан суҳбат қилмоқда. «Соядаги одамлар» лойиҳасининг бу галги қаҳрамони – беш йилдан буён аёллар гўзаллик салонида стилистлик қилиб келаётган йигит.

    Суҳбатдошимизнинг илтимосига кўра, унинг исм-шарифи ҳамда шахсини ошкор этиши мумкин бўлган бошқа маълумотлар ўзгартирилди.

    Дин тарафлама қараганда аёллар билан ишлаш хато

    Беш йил олдин илк мижозимни қабул қилганман. Ўшанда 17 ёшда эдим. Очиғини айтсам, болалигимда ҳеч қачон келажакда стилист бўламан деб ният қилмаганман. Доимо давлат ишида ишлаган одамларга ҳавас қилардим. Катта бўлсам, банк ходими ёки стюард бўламан деб ўйлардим. Аммо вақт ўтиб, сартарошликка қизиқа бошладим. Балки, бобом сартарош бўлгани, қонимда бу касбга мойиллик борлиги учунми, билмадим, стилист бўлишни хоҳладим.

    Фото: Shutterstock

    Фото: Shutterstock

    Бошида соч кесишни маҳалламиздаги оддий сартарошхонада ўрганганман. Кейинроқ ўзимиздаги бошқа стилистларда малака оширдим. Москвада ҳам таҳсил олдим.

    Дастлаб фаолиятимни эркаклар сартарошлигидан бошладим. Сўнгги икки йилда аёллар соч турмаги бўйича ҳам ишлай бошладим. Лекин уйимдагилар бунга қарши. Уларга салонда ишлашимни айтмаганман. Онам билади, лекин дадам... Дин тарафлама қараганда, аёллар билан ишлаш хато. Динимизда маҳрам, номаҳрам деган тушунчалар бор. Дадамлар диндор инсонлар. Шунинг учун уларга билдирмайман.

    Бошқа тарафдан олиб қараганда, битта тиррақи бузоқ бутун подани бузади деган гап бор. Мана шундай тиррақи бузоқлар бизнинг касбга яқинроқ. Шунинг учун ҳам жамият стилист йигитларни қабул қилиши қийин. Ҳамма ҳар хил тушунади. Кўча-кўйда ҳеч кимга салонда ишлашимни айтмайман. Ҳатто қўшниларим, қариндошларим ҳам билмайди. Қаерда ишлайсиз деб сўрашса, ўқийман деб қўявераман.

    Нима учун аёллар эркак стилистларни танлайди?

    Менимча, бу психология. Масалан, мен ҳам аёл кишига соч олдиргим келади. Ёмон олса ҳам уни танлайман. Аёл кишида ҳам худди шундай бўлса керак.

    Шунингдек, кўп хотин-қизлар эркак стилист сочни зўр кесади деб ўйлайди. Ҳақиқатан ҳам шундай. Чунки аёл киши ўз жинсдошини авайлаб ишламайди. Сочини қаттиқ тортиб, турмак қилиши мумкин. Пулини олиб чиқарворсам бўлди дейди. Эркак киши эса эртага турмак қилишига ҳам осон бўлсин, йиғиб кетганда ҳам чиройли турсин деб ҳар тарафлама ўйлаб соч кесади. Аёл киши эса аксинча. Хуллас, ишини яхши бажаргани учун ҳам кўпроқ аёллар эркак стилистларни танлайди.

    Биласизми, ҳатто ўранган аёллар ҳам қабулимга ёзилади. Бошқа қизларга қараганда, ўранган «клиент»ларим кўп. Олмайман десам ҳам илтимос қилиб туриб олишади. Кейин мажбур оламан.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фаолият ва даромад

    Ҳозир компанияда кичик технологман. Асосан соч бўяш билан шуғулланамиз. Хориждан келаётган маҳсулотларни синовдан ўтказамиз. Бўёқлар қандай техника билан бўялиши қайси градусда бўлишини ўрганамиз.

    Бундан ташқари, айтганимдек, аёл мижозларнинг сочини кесаман, турли фойдали муолажалар қиламан.Топадиган даромадимга келсак, прайсни салон раҳбари белгилаб беради. Мисол учун, 600 минг сўмлик соч бўясам, пул кассага топширилади. Кассадан соч бўёғи ва кетган маҳсулотлар нархи чиқариб ташланиб, қолганини иккига бўлиб берилади. Соч кесишда эса 50/50. 100 мингга соч кессам, 50 минги менга қолади.

    Одатда топаётган пулимни ҳисоб-китоб қилмайман. Ўз эҳтиёжларимни бемалол қоплайди. Еб-ичишим ва харажатимни ҳисобламаганда бир ойлик даромадим 10 миллиондан ошса керак.

    Артистлардан кўра оддий халқ билан ишлаган яхшироқ

    Фаолияти давомида турли феъл-атворли инсонларни кўрдим. Улар билан мулоқот қилишни, феълига мослашишни ўргандим. Авваллари жуда қайсар эдим, доим гапимни ўтказишга ҳаракат қилардим. Ҳозир эса анча босилиб, инсонларни тушунишни ўргандим.

    Бу касб орқали таниласиз, дунё кўрасиз. Кўп машҳурлар қабулингизга келади, танишасиз. Аммо мен  санъаткорлардан кўра тинчгина оддий халқ билан ишлашни хоҳлайман. Тўғри, санъаткор келиб, сизни мақтаса, мижозларингиз кўп бўлади дейишингиз мумкин. Лекин мен учун хонандаларнинг рекламасидан кўра оддий халқнинг мақтови муҳимроқ.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Касбимнинг қийинчилиги эса мижозлар билан ишлаш. Бир қайсари келади, бир яхшиси. Лекин мижоз ҳамиша ҳақ. Гоҳида баъзиларининг феълини кўтариш қийин бўлади.

    Бир марта болакайнинг сочини турмак қилганим онасига ёқмаган. Жанжал-тўполон қилган. Лекин ундан кейин мижозлар билан келишмовчилик бўлмади. Иложи борича келишишга ҳаракат қиламан.

    Яна мени энг хафа қиладигани Instagram’даги саҳифамга қўпол изоҳлар ёзишади. Расмга, ташқи кўринишга қараб баҳо бермаслик керак. Аммо ҳаётда ёмон муносабатларни кўрмадим. Балки, стилистлигимни кўчада ҳеч кимга айтмаётганим учундир, билмайман.

    Вилоятдаги мастерлар

    Вилоятларда стилист йигитларни қабул қилишмайди. Тўғри, бунинг ҳам ўзига яраша сабаблари бор. Афсуски, аксарият одамлар уларнинг ҳисобига бошқаларни ҳам ёмон деб ўйлайди. Ахир беш қўл баробар эмас. Салонда ишлайди дегани ёмон одам дегани эмас-ку. Бировнинг чўнтагидан уриб ёки ўғирлаб олгани йўқ. Улар ҳам ҳалол меҳнати орқали ишлаб топяпти.

    Бироқ вилоятларда стилистларга тўғри муносабат бўлмагани туфайли кўп мастерлар Тошкентда ишлайди. Чунки бу ердаги муҳит вилоятдагидан анча фарқли. Бировнинг биров билан иши йўқ.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Ҳеч кимга тақлид қилмайман

    Феридун Бурҳонов, Фаррух Шомуродов деган мастерларга жуда ҳавас қиламан. Фаррух Шомуродов Нью-Йоркда яшайди. Дунё бўйлаб, семинарлар ўтиб юради. Соч кесади, лекин мижоз қабул қилмайди. Асосий даромади шу семинарлардан. Масалан, битта семинарида қатнашиш 2500 доллар бўлса, ўнта одам келганда ҳам яхшигина сумма йиғилади. Яшаш учун шу пулнинг ўзи етади деб ўйлайман.

    Очиғини айтсам, бошқалар каби машина, уй-жойга қизиқмайман. Феридун Бурҳонов, Фаррух Шомуродовларга ўхшаб ўз ишини устаси, машҳур стилист бўлишни истайман.

    Зўр стилист бўлиш учун қанча вақт керак?

    Бир йилда зўр мастер бўлиш мумкин. Ўзининг қизиқиши бўлса, олти ой ҳам етади, албатта. Масалан, мен ўрганишни бошлаганимнинг учинчи ҳафтасидаёқ мижоз қабул қилишни бошлаганман. Тўғриси, аёллар соч турмаги бўйича устоз ҳам кўрмаганман. Салонда ишлаётган пайтим стилистларга кўз ташлаб, ўрганиб олганман.

    Ҳозир бешта шогирдим бор. Энг дангаса шогирдим тўрт ой ичида ўрганиб кетди. Бошқалари икки ойда ўрганиб, аллақачон мижоз қабул қилишни бошлаган.

    Аёллар турмаклари бўйича фақат битта қиз шогирд олдим. Аслида қизларни шогирдликка олмасликка ҳаракат қиламан. Сабаби қизлар йигитларга нисбатан эътиборсиз, дангаса бўлади. Ўргатганларингизни тез илғаб олмайди. Келади, ойнага қарайди, тез қорни очиб қолади ёки кўчага чиқиб, анча пайт йўқ бўлиб кетади. Шунчаки келиб-кетиш билан куни ўтаверади.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Сартарош аёллар ҳақида

    Эркакларнинг сочини турмаклайдиган аёллар ҳам бор. Лекин мен уларни профессионал деб ўйламайман. Чунки аёл мастерлар ҳеч қачон яхши турмак қилолмайди. Ўғил бола мастер эркак кишининг бош формасини, нуқталарини ва унга қандай услуб ярашишини бошини ушлаб билиб олади. Аёл киши эса унга эътибор бермайди. Ўзи билганидан кесиб қўяверади.

    Макияж қилишда ҳам ўғил болалар дидлироқ. Қанча таниқли аёл мастерни кўрганман, аксарият иши бир хил. Қовоқ ёпиштиради, лаби ингичка бўлса, қалин қилиб бўяб қўяверади. Ҳаммага бир хил ёндашаверади. Мижозга ярашадими, йўқми, аҳамиятсиз. Тўғри, бундай ҳолатлар бизда ҳам учраб туради. Барибир эркак мастерларда эса хилма-хилликни кўриш мумкин. Улар аёллардан кўра қобилиятлироқ бўлади. Кўчада машина ҳайдашда ҳам биласиз-ку.

    Нега унда эркаклар аёл сартарошларга боради, дейишингиз мумкин. Сабаби оддий эркак аёл кишини қўли тегсин, бошимни ювиб қўйсин деган ниятда боради.

    Ҳеч қачон мижоз танламайман

    Одамлар билан ишлайвериб, психолог бўлиб қоларкансиз. Эшикдан одам ўз нархи билан кириб келади. Бир хиллар қийналган, бир хиллари бой. Бир-бирини қоплаб кетади. Вақти келади, текинга ёки 10 минг сўмга ҳам сочини кесиб қўяман. Ўша берган 10 минг сўм пули ҳам бирор эҳтиёжингизни қондиради. Энг муҳими, қўлимдан келганча хафа қилмасдан чиқариб юборишга ҳаракат қилганман.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Яқинда бир воқеа бўлди. Салонда ўтирсам, оддий кийинган бир қиз кириб келди. Нарх-навони сўрамади ҳам. Сочини кесдим, бўядим, турмакладим. Охирида қанча бўлди деб сўради. Пули йўқ бўлса, қиммат айтиб қўйсам нима бўлади деб ўйлаб, кўнглингиздан чиқариб бераверинг дедим. Сумкасидан 100 доллар чиқариб берди. Кўп беряпсиз десам, олиб қўйинг деб чиқиб кетди.

    Иш давомида икки марта шундай ҳолат бўлган. Тушундимки, одам ажратмасдан инсон кўп нарсага эришса бўлар экан.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Афсуски, 90 фоиз мастер мижознинг оёқ кийимига, сумкасига, сепган атирига, минган машинаси-ю таққан тилласига қараб муомала қилади. Бироқ менга пул ёки мижоз эмас, салонга кирган одамнинг хурсанд бўлиб чиқиб кетиши муҳим. Бойми, камбағалми, ҳаммага бирдай саломимни бераман, кулиб тураман.

    Ёрдам сўрашса, рад этмайман. Чунки бу қайтар дунё. Балки, куни келиб у инсоннинг ўрнига мен тушишим, кимнингдир ёрдамига муҳтож бўлиб қолишим мумкин. Бу ҳаёт. Эртага нима бўлади, ҳеч ким билмайди. Инсоннинг бугунги ҳолати билан ҳисоблашмаслик керак.

    Жуда чарчаган бўлсам ҳам, юзига кулиб гапираман. Алдаб-сулдаб бўлса ҳам яхши гап билан чиқариб юбораман. Баъзи бир мастерларга ўхшаб энсамни қотириб, худди менга ялиниб ўтиришгандай иш қилмайман.

    Бу соҳада қўлингизга тез пул тушади. Кўпчилик бир-икки мижоз кўргандан кейин кибрланиб кетади. Ўзича юлдуз бўлиб олади. Пул келади, кетади. Муомалани биринчи ўринга қўйиш керак.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Келажакда стилистлик хобби бўлиб қолади

    Касбим қандайдир муносабатларда роль ўйнамаган. Қайтага танишган қизларимга стилистлигимни айтсам, жуда хурсанд бўлишади.

    Оилага келадиган бўлсак, эртага аёлим рашк қилгани билан бу ҳунаримни ташламайман. Аммо совчиликка борганда салонда ишлайди деса, ҳамма ҳар хил тушуниши мумкин. Шунинг учун ўқишни битириб, бирор давлат ташкилотига ишга кираман. Бу касб эса хобби бўлиб қолади.

    Хонзодабегим Аъзамова суҳбатлашди

    Аввалги соядаги одамлар:

    Эркакнинг «юриб кетиши»га аёлнинг ўзи сабабчи бўлади — Пардозчи қиз ҳикояси

    Бозорчи аёллар аёл эмасми? Бозорчи аёл ҳикояси

    «Аравакашлик қилиб, қизимни ТошМИда ўқитдим». Аравакаш амаки ҳикояси

    «Мусорга ташлаб юборилган 34 миллион сўмни топиб берганман». Чиқинди йиғувчи амаки ҳикояси

    «Тарозидан уриб, одамларга қуртлаган жигар ва гўшт сотгани учун қассоблар узоқ яшамайди». Қассоб йигит ҳикояси

    «Тиланчилар таксида, ўқитувчилар автобусда юрадиган замонда яшаяпмиз». Киракаш йигит ҳикояси

    «Пул топиш учун ҳаммасига розиман, фақат фоҳишаликка эмас!» Официантлик қилаётган Ўзбекистон чемпионининг ҳикояси

    «Бой ўлса ўлсин, камбағал ўлмасин». Гўрков Юрсунали ота Умаралиев ҳикояси

    «Менга ҳеч нарса керакмас, шунчаки бахтли бўлишни хоҳлайман». Мардикорлик қилаётган қиз ҳикояси

    «Ўзбекистон ўликхоналарида мурдалар сотилмайди!» Морг ходимининг ҳикояси

    03.12.2020, 21:40   Изоҳ (0)   112656
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон ТИВ Эрон ва Исроилдаги ватандошларга ҳарбий ҳамда бошқа давлат объектларига яқинлашмасликни тавсия қилди

    Ўзбекистон | 16 июн, 23:59

    Ҳиндистонда эркак смартфонига чақмоқ уруши оқибатида ҳалок бўлди 

    Дунё | 16 июн, 23:40

    “Исроил Ғарбнинг чексиз қўллаб-қувватлаши туфайли Эронга ҳужум қилди” — Эрдўғон 

    Дунё | 16 июн, 23:30

    Трамп Канадада ўтказиладиган G7 саммитида Зеленский билан музокаралар олиб боради

    Дунё | 16 июн, 23:20

    Нигерия қарийб 30 йил олдин қатл этилган “Огони-тўққизлик” аъзоларини вафотидан сўнг афв этди 

    Дунё | 16 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 16 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 16 июн, 23:00

    “АҚШ Исроилнинг Эронга ҳужум қилишига йўл қўйиб, халқаро ҳуқуқни бузди” — Эрон президенти 

    Дунё | 16 июн, 22:50

    Тошкентда катта миқдордаги гиёҳвандлик моддаларини тарқатган “закладчик” ушланди

    Ўзбекистон | 16 июн, 22:40

    Флориан Вирц ҳафта охирида “Ливерпуль”да тиббий кўрикдан ўтади

    Спорт | 16 июн, 22:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.