«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан Чемпионлар Лигаси 5-тури доирасида «Шахтёр»га қарши кечган учрашувдан (0:2) кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Истеъфо ҳақида ўйламаяпман. Биз қийин даврни бошдан кечиряпмиз. Натижа тарафдан ёмон давр. Бу реаллик, бироқ олға юриш керак. Бизни финал кутаётганини билардик ва унга яхши тайёргарлик кўргандик. Биринчи бўлим яхши ўтди, голга лойиқ эдик, бироқ уни ура олмадик. Битта ўйин қолди ва унда ғалаба қозониш зарур.«Реал» сўнгги тур олдидан 7 очко билан 3-ўринда бормоқда. Мадридликлар 6-турда «Боруссия М»ни қабул қилади.Менда куч бор ва у унинг ҳаммасини ишлатаман. Ла Лига ўтган турида биз ҳақиқатда ғалабага лойиқ эдик, бироқ бугун эмас. Бошни кўтариш ва кейинги ўйин ҳақида ўйлаш зарур. Бизда бошқа йўл йўқ.
Кўплаб вазиятлар бўлди. Юқори прессингда ишладик, тўпни кўп олиб қўйдик, вазиятлар яратдик. Биринчи бўлиб гол ура олмаганимизда вазият бошқача бўларди. Бу ҳолатдан чиқишимиз керак.
Бу қийин вазият, бироқ ўз характеримиз ва ғуруримизни кўрсатишимиз керак. Биз мағлубиятга лойиқ эмас эдик, бу жуда аламли. Бу ишни уддалай олмадик, энди кейинги ўйинда ғалаба керак. Ишонамиз ва курашда давом этамиз.
Зинедин Зидан, «Реал» бош мураббийи
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)