«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду Golden Foot—2020 мукофотига лойиқ кўрилди.
Мухлислар ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, португалиялик футболчи ғолиб бўлган. Бу соврин ҳар йили футбол ривожига ҳисса қўшган ўйинчиларга топширилади.
Ушбу соврин учун шунингдек, Лионель Месси («Барселона»), Роберт Левандовски («Бавария»), Серхио Рамос («Реал»), Артуро Видаль («Интер»), Херард Пике («Барселона»), Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль»), Неймар (ПСЖ), Серхио Агуэро («Манчестер Сити») ва Жоржио Кьеллини («Ювентус») каби ўйинчилар даъвогарлик қилганди.
Шунингдек, «Ювентус» президенти Андреа Анелли фаолиятидаги ютуқлари учун Golden Foot Prestige совринига лойиқ кўрилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)