• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Харобадан чиққан миллионерлар. Камбағал оилада вояга етган таниқли футболчилар

    Бугунги кунга келиб, футболчилар дунёнинг энг кўп маош олувчи шахслари ҳисобланади. Роналду, Месси ва Неймар сингари чарм тўп усталарининг бир йиллик даромадига эса исталган бизнесмен ёки миллионер фақат ҳавас қилиши мумкин. Табиийки, улар ўз даромадлари орқали ўзи ва яқинларини тўкин ҳаёт билан таъминлаб қўяди. Бироқ уларнинг аксарияти доимо бундай ҳаёт кечирмаган, ҳатто айримлари ўта қашшоқ оилаларда вояга етиб, қорин тўқлаш учунгина футболга қадам қўйган. Қуйида айнан камбағал оилалардан чиққан энг ёрқин футбол юлдузлари ҳақида ҳикоя қиламиз.

    Алексис Санчес

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Фаолияти давомида «Барселона», «Арсенал», «Манчестер Юнайтед» сингари гранд жамоаларда тўп сурган «Интер» ҳужумчиси ўта оғир болаликни бошдан ўтказган. Санчес Чилининг кичик Токопиля шаҳарчасида туғилган, отаси балиқчилик қилиб, оиласини тебратарди. Оиланинг ягона даромад манбайи балиқчилик бўлгани учун Алексиснинг онаси Санчес ўқийдиган мактабга фаррош бўлиб ишга киради. Табиийки, ёш ва ҳали кўп нарсани тушунмайдиган Санчесга бу ёқмасди: «Онам мактабни тозалаётганда уни у ерда кўришни ёқтирмаганим учун яшириниб олардим». Шу туфайли у мактаб ва машғулотлардан бўш вақтларида машиналарни ювиб, пул топишга ҳаракат қиларди. Ҳозирда эса ўша машина ювувчи Милан шаҳрида ҳашаматли ҳаёт кечиради. Агар футболчи бўлмаганида Санчес катта эҳтимол билан ота касбини танлаши мумкин эди.

    Анхель ди Мария

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    ПСЖ юлдузи кўмирчилар оиласида дунёга келган. Оила тўғридан-тўғри ўз уйида кўмир сотиш билан шуғулланарди. Бироқ бундан келадиган пуллар фақатгина кун кечиришга етарди, холос. Айнан Анхель 17 ёшида оиласини ушбу машаққатлардан олиб чиқади ва бугунги фаровон ҳаёт сари етаклайди. Ди Мариянинг ҳам отаси изидан кетиши аниқ эди. Боиси отаси унга футболни йиғиштириб, ўзи билан бирга конда ишлашга даъват қилади. Бироқ унинг онаси бунга йўл қўймайди ва ўғлининг футбол ўйнаши учун қўлидан келган барча ишни қилади.

    Мавзуга доир: «Агар онам бўлмаганида футболни аниқ ташлаб кетардим». Анхель ди Мариянинг таъсирли ҳикояси

    Зинедин Зидан

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    «Реал Мадрид» бош мураббийининг ота-онаси жазоирлик муҳожирлар бўлиб, улар яхши ҳаёт излаб Францияга келиб қолганди. Отаси омборда ишлар, онаси эса уй бекаси бўлган. Зиданнинг ёшлиги эса Марсель кўчаларида тентираш билан ўтган. Оила базўр кун кечирарди. Ҳатто ёш Зиданда футбол ўйнаш учун кеталар ҳам бўлмаган. Зидан бир сафар агар футболчи бўлмаганида, портда ишлаши мумкинлигини айтганди.

    Мавзуга доир: «Менга Зидан ва 10 та тахта беринг, сизга Чемпионлар Лигаси кубогини олиб бераман». Дунё футбол юлдузлари 48 ёшни қарши олган Зинедин Зидан ҳақида

    Карлос Тевес

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Манчестер клублари ва «Ювентус»даги ёрқин ўйинлари орқали мухлислар эътирофига сазовор бўлган Тевесни олти ойлигида онаси ташлаб кетади, 6 ёшида эса отаси отиб ташланади. Шундан сўнг уни ночор яшаши ва ўзининг тўрт нафар фарзанди бўлишига қарамай, холаси ўз қарамоғига олади. Тевеснинг ўзи болалигини шундай эслайди:

    «Болалигимда ҳеч қачон кўчага ёлғиз чиқмасликка ҳаракат қилардим, чунки бу ўта хавфли эди. Кечалари бизнинг ҳудудимиз фуқаролар уруши пайтидаги Байрутни (Ливан) эслатарди — ҳайқириқлар, отишмалар ва полиция сиреналари. Деразаларимизга дайди ўқлар учиб келарди, биз эса ерга йиқилиб тангрига ибодат қилардик. Эртаси куни ҳеч нарса бўлмагандек, мактаб ёки машғулотга йўл олардим, кўпинча тунда ўлдирилган жасадларни четлаб ўтишимга тўғри келарди. Атрофимизда ҳаёти спиртли ичимликлар ва гиёҳванд моддалардан иборат бўлган одамлар жуда кўп эди. Улар асосан ўғрилик билан кун кечирарди.

    Мактабдан бўш вақтларда дўстларим билан эртадан то кечгача тўп тепардик. Бизда ҳатто шахсий тўп бўлмасди, шунинг учун уни ижарага олардик. Пойабзалим шу қадар оёғимни сиқардики, бора-бора оёқ бармоқларим ўсишдан тўхтади. «Майдон»имизда ўйнаш эса ўта хавфли иш эди. Чунки у ер ифлос шприслар ва синган шишалар билан тўлиб тошганди. Биз Coca-Cola ёки чўнтак пуллари учун ўйнардик. Ғалабадан кейин ютуққа нон ёки бирор егулик олиб, майдоннинг ўзида уни паққос туширганимизни яхши эслайман».

    Шу тариқа Тевеснинг олдида икки йўл бор эди: футбол ёки безорилик. Карлос биринчи варианти танлади ва ҳеч қачон бундан афсусланмади.

    Криштиану Роналду

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Роналду Португалиянинг Мадейра оролида камбағал оилада дунёга келади. Онаси ошхонада ишларди, отаси эса ичкиликка ружу қўйиб, деярли пул топмасди. Дастлаб онаси Кришнинг туғилишини эшитиб, уни аборт қилдирмоқчи бўлади. Боиси оила шундоқ ҳам қийналиб яшарди. Аммо у сўнгги паллада фикрини ўзгартиради ва Роналдуни дунёга келтиришга қарор қилади. Шу тариқа дунёдаги энг яхши футболчи пайдо бўлади ва айнан у бутун бошли оилани қашшоқликдан олиб чиқади. Роналду болалигидан футбол билан яшарди, бунга қисман бўлса-да, унда бошқа ўйинчоқларнинг йўқлиги ҳам сабаб бўлган. Ҳозирда Роналду худди эртаклардагидек ҳаёт кечиради: ҳашаматли уйлар, меҳмонхоналар, машиналар, самолётлар ва ҳоказо. Бироқ бир кам дунё деганларидек, Роналду интервьюларидан бирида кўзига ёш олиб, шундай деганди:

    «Етти ёшимда отамга Майкл Жексонники сингари ҳашаматли уйим бўлишини айтдим, шунда у менга орзулар орзу бўлиб қолаверишини ва фақат бойларгина бунга эришиши мумкинлигини айтди. Мен улғайдим, ҳозир эса орзум амалга ошди, лекин афсуски, отам буларни кўрмади».

    Мавзуга доир: «Аборт қилдирмоқчи бўлганман, бироқ Худо Криштианунинг туғилишини хоҳлаган». Роналдунинг онаси ҳақида кичик ҳикоя

    Бошқа мақолалар:

    • Перишичнинг ватанпарварлиги, Погбанинг ижодкорлиги ва Неймарнинг изланишлари. Футбол юлдузларининг энг ноодатий соч турмаклари (фото)
    • Касильясдан Кокегача. Криштиану Роналду билан чиқиша олмаган дунё футболи юлдузлари ҳақида
    • Зидан, Ибрагимович, Месси Неймар ва Роналдиньо. XXI асрнинг энг техникаси юқори бўлган футболчилари ҳақида

    01.12.2020, 16:08   Изоҳ (0)   57511
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Барселона»да президентлик сайловлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

    01.12.2020, 14:54

    Зинедин Зидан: «Реал» билан ғалати ишлар бўляпти

    01.12.2020, 13:18

    Англия Кубоги 3-босқичига қуръа ташланди

    01.12.2020, 12:24

    Элдор Шомуродов «Парма»га қарши баҳсда «Женоа»нинг энг яхши ўйинчиси бўлди

    01.12.2020, 11:04

    Элдор Шомуродов А Серияда гол урган илк ўзбекистонлик футболчига айланди

    01.12.2020, 10:03

    А Серия. Элдор Шомуродов дебют голини урган ўйинда «Женоа» мағлубиятга учради

    01.12.2020, 02:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатади

    Дунё | 8 август, 23:45

    Тошкент вилоятида машина устига чиқиб салют учирган блогер 7 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 8 август, 23:30

    Бразилияда сигир уч кунда рекорд миқдорда 343 литр сут берди

    Дунё | 8 август, 23:14

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.