Про-Лига 20-тури доирасидан кечган «Нефтчи» — «Турон» учрашувидан (0:1) кейин катта жанжал юзага келди.
Учрашув тугаганидан кейин «Нефтчи» футболчилари ва мухлислар ҳакамларга ташланди. Вазиятларнинг бирида фарғоналиклар ўйинчиси учрашув бош ҳаками Шавкат Насибуллаевга оёқ билан зарба берганди.
«Championat.asia»нинг хабар қилишича, бу ишни «Нефтчи»нинг 98-рақамли ўйинчиси Жамшид Тўрақулов амалга оширган. 1998 йилда туғилган футболчи учрашувнинг 66-дақиқасидан захирадан майдонга тушганди.
Аввалроқ бу вазиятга Фарғона вилояти ИИБ расмий муносбат билдирган ва айбдорлар жазоланишини маълум қилганди. ПФЛ раҳбари Диёр Имомхўжаев эса бу иш ЎФА этика қўмитаси томонидан кўриб чиқилишини айтган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)