Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Маданият вазирлигининг Кадрлар бошқармаси бошлиғи этиб Нурбек Шукуров тайинланди, дея хабар бермоқда «Халқ сўзи Online».

Фото: «Халқ сўзи Online»

Фото: «Халқ сўзи Online»

Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, ушбу лавозимга тайинлов Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.

Маълумот учун, Нурбек Шукуров Тошкент вилоятида туғилган. 2015 йилда Тошкент давлат юридик университетини тамомлаган. 2016 йилдан бошлаб шу кунга қадар прокуратура органлари тизимида турли лавозимларда фаолият юритган.

Н.Шукуров 2020 йил февраль ойидан буён Ўзбекистон Маданият вазирининг ёрдамчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Аввалроқ Тошкент шаҳар ИИББда янги лавозим тайинловлар амалга оширилгани, Бахтиёр Исломов Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари этиб тайинлангани ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғига янги ўринбосарлар тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Янгийўлда каналда чўкиб кетган 16 ёшли боланинг жасади бир кун ўтиб топилди  — ФВВ
Маҳаллий
Андижонда ҳаракатланиб кетаётган Matiz тўлиқ ёниб кетди
Китоб
“Шайтон китоб тимсолида ҳаётимга кириб келган ва барча нарсани ўзиники қилиб олган эди…” “Қора китоб” асари ҳақида