Бокс бўйича оғир вазн тоифаси собиқ чемпиони Майк Тайсон ва тўртта дивизион собиқ чемпиони Рой Жонс ўртасидаги кўргазмали жанг олдидан вазн ўлчаш маросими бўлиб ўтди.
Жонснинг вазни 95,2 кг чиқди, Тайсон эса ундан оғирроқ тош босди — 99,8 кг.
Шунингдек, афсонавий боксчилар ўртасида нигоҳлар тўқнашуви ҳам бўлиб ўтди.
Вазн ўлчаш маросими ва нигоҳлар тўқнашувига оид видеолавҳаларни ушбу ҳавола орқали томоша қилинг — ҳавола
Эслатиб ўтамиз, Рой Жонс ва Майк Тайсон ўртасидаги жанг Тошкент вақти билан 29 ноябрь тонгида бўлиб ўтади. Жанг тахминан 07:00 да бошланиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)