Интернетда кучук билан ўйнаётган пахмоқ мушук ўзининг думини ёқиб юборгани тасвирланган видео машҳурликка эришди. Фойдаланувчилар нима қилишга ҳайрон, кимдир мушукка қайғурган бўлса, айримлар унинг ноодатий реакциясига кулмоқда.
Кадрлардан кўриш мумкинки, кучук ва мушук меҳмонхонада ўйнамоқда. Шу вақт мушук шам ёқилган столнинг ёнига ўтирган. Қайсидир онда мушукнинг дум қисмидаги жуни чўғланиб, ёна бошлаган. Уй ҳайвони аввалига буни пайқамаган. Тинчгина ўтириб, оловнинг ёнишини кузатган.
Ёнаётган дум кучукни кўпроқ қўрқитиб юборган. У дўстининг ёнидан тезда хавфсиз жойга узоқлашган. Мушук эса ўтирган жойида оловни томоша қилган ва бахтига у тезда ўчиб қолган. Орқа планда эса содир бўлаётган воқеалардан бехабар уй эгасини учратиш мумкин.
Олов ўчгач, кучук дўстининг олдига келиб, унинг думини ҳидлаб кўрган. Содир бўлган воқеа кузатув камерасига тушиб қолиб, ролик 103 минг маротабадан ортиқ томоша қилинган.
Изоҳ (0)