Японияда император оиласининг Янги йил шарафига фуқаролар олдига анъанавий тарзда чиқиши пандемия сабабли бекор қилинди, деб ёзади «Коммерсантъ», император саройи бошқармасига таяниб. Ўтган йили тантанага қарийб 70 минг киши ташриф буюрган эди.
«Рэйва бошқарув даврининг учинчи йили (2021 йил) 2 январь куни фуқаролар томонидан император саройига Янги йил муносабати билан ташриф буюрилишини янги турдаги коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида бекор қилишга қарор қилинди», — дейилади бошқарма хабарида.
Одатда тадбир чоғида император оиласи фуқароларни Янги йил билан табриклаш учун сарой балконига чиқади. Шу куни ёпиқ сарой ҳудуди ташриф буюрувчилар учун қисман очилади.
18 ноябрь куни Токиода COVID-19’га чалиниш ҳолатлари бўйича суткалик рекорд ўрнатилган эди — бир кеча-кундузда 493 киши касалланган.
Worldometer маълумотларига кўра, 27 ноябрь ҳолатига Японияда 137 261 киши коронавирусга чалинган, 116 378 бемор соғайган, 2022 киши вафот этган.
Изоҳ (0)