Xiaomi компанияси ноодатий дизайн ва катта сиғимли аккумуляторга эга ҳамёнбоп смартфонини тақдим этди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.
Xiaomi’нинг янги смартфони ностандарт орқа қопқоққа эга — у жилосиз пластикдан ишланган, камера блоки эса бутун корпус энига қараб тортилган. Бошқа кўплаб смартфонларнинг камера модули фақат юқори чап бурчакни эгаллайди.
Poco М3 Full HD+ сифатни қўллаб-қувватловчи 6,53 дюймли дисплейга эга. Бармоқ изи сканери ён ҳошияда жойлашган.
Смартфон учта камерадан иборат стандарт жамланмага эга бўлди. Асосий камераси 48 мегапикселни ташкил этса, қолганлари — чуқурликни ўлчашга мўлжалланган ва макро суратга олиш учун алоҳида 2 мегапикселли модул. Фронтал камераси — 8 мегапиксел.
Смартфон Snapdragon 662 процессори, 4 гигабайт тезкор ҳамда 64/128 гигабайт ички хотирада ишлайди. Алоҳида эътибор аккумуляторига қаратилган — сиғими 6000 мА/соат ва 18 ваттли тезкор қувватланиш. Шунингдек, смартфоннинг стереодинамиги, IK-порти ҳам мавжуд.
4/64 гигабайтли Poco М3 нархи 149 долларни ташкил этади. 4/128 гигабайтли катта модели эса 169 доллар.
Изоҳ (0)