«Барселона» жамоаси Ла Лига 10-тури доирасида 21 ноябрь, шанба куни «Атлетико»га қарши баҳс олиб боради. Ўйин Тошкент вақти билан 22 ноябрга ўтар кечаси 01:00 да бошланади.
Каталонлар устози Рональд Куман учрашувга жалб этилган футболчилар кенгайтирилган таркибини эълон қилди. Ундан 21 нафар футболчи ўрин олган.
Учрашувни ҳимоячи Серхио Бускетс ва ҳужумчи Ансу Фати жароҳат сабаб ўтказиб юборади.
Қайдномадан жой олган футболчилар билан танишинг:
Дарвозабонлар: Марк Андре тер Штеген, Нето, Арнау Тенас;
Ҳимоячилар: Херард Пике, Хорди Альба, Хуниор Фирпо, Клеман Лангле, Сержиньо Дест, Оскар Мингеса;
Ярим ҳимоячилар: Френки де Йонг, Серхи Роберто, Миралем Пьянич, Карлес Аленья, Педри Гонсалес, Филиппе Коутиньо, Рики Пуч;
Ҳужумчилар: Лионель Месси, Мартин Брэйтуэйт, Антуан Гризманн, Усмон Дембеле, Францишку Тринкау.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)