Актёр Жорж Клуни бундан 7 йил аввал 14 нафар энг яқин дўстига миллион доллардан пул бергани ҳақида сўзлаб берди. «Korrespondent.net»нинг хабар беришича, актёр 2017 йилда бўлган воқеага GQ журнали учун берган интервьюсида изоҳ бериб ўтган.
Клунининг айтишича, ҳаммаси 2013 йилда бўлажак рафиқаси Амални эндигина учратганида содир бўлган.
«Мен бўйдоқ эдим. Ёшим 52 ёки шунинг атрофида бўлган. Дўстларимнинг аксарияти мендан катта», — деган Жорж.
Актёрнинг хаёлига дўстлари унга бутун карьераси давомида ёрдам бергани ҳақидаги фикр келиб қолган. У қийинчилик вақтида дўстларининг уйида тунагани, молиявий ёрдам олганини, улар кўп йиллар давомида кўмак бергани, шунингдек, унинг ўзи ҳам бунга жавобан ёрдам берганини, дўстлари билан яқин эканини таъкидлаган. Хаёлига автобус уриб олиши, васият ва дўстлари ҳақидаги фикрлар кела бошлагач, автобус уришини кутиб ўтирмасдан ҳаракат қилишга киришган. 14 та Tumi сумкасини харид қилиб уларнинг ҳар бирига 1 миллион доллардан солиб чиққан. Эртаси куни дўстлари билан кўришиб уларга пулларни бериб юборган.
«Мен улар сабаб кўришга муваффақ бўлган ерларни харитадан кўрсатдим ва ‘шундай одамларга қандай қилиб миннатдорчилик билдирасиз’, дедим ҳамда ‘миллион долларга тобингиз қалай’, деб савол бердим», — деган Клуни.
Изоҳ (0)