• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Саломат бўлай десангиз: Юрак касалликларининг олдини олиш учун 7 тавсия

    Юрак қон-томир касалликлари дунёда ўлимга олиб келадиган энг асосий сабаблардан бири саналади. Турмуш тарзини ўзгартириш эса ушбу аъзо билан боғлиқ касалликларга чалиниш хавфини камайтиради.

    Фото: Children’s Health

    Фото: Children’s Health
    Кўп ҳаракат қилиш

    Ҳаракатда бўлганда кардиореспиратор тизим мустаҳкамланади, холестерин камаяди, қон босими меъёрлашади. Ҳафтасига 150 дақиқа енгил машқлар ва 60 дақиқа оғир машқларни бажариш тавсия қилинади. Енгил машқларни 5 кун давомида 30 дақиқадан ёки 3 кун 50 дақиқадан бажарса бўлади. Югуриш, сузиш, тез юриш, велосипед учиш, баскетбол, теннис ва боғда ишлашни енгил машқлар қаторига киритиш мумкин.

    Қон босими меъёрида бўлишини назорат қилиб туринг

    Қон босими кўтарилиши артерия деворлари механик зўриқишига олиб келгани сабаб тораяди ва дағаллашади. Бу эса қон-томир деворларида бляшка (зарарланган қон томирлардаги холестерин бирикмаси) пайдо бўлишига сабаб бўлиб, инсультга оли келади. Қон босимининг 120 га 80 бўлиши меъёр ҳисобланади. Юқори кўрсаткич систолик босим бўлиб, юрак уришини, пастки диастолик босим эса тинч ҳолатдаги босимни кўрсатади. Агар қон босими 120/80 дан ошса сизда гипертониядан аввалги ҳолат кузатилаётган бўлиши мумкин. 140 га 90 бўладиган бўлса, тўлиқ гипертония. Қон босими кун давомида истеъмол қилинган маҳсулотлар, спиртли ичимлик, кофеин ва стресс боғлиқ ҳолда ўзгариб туриши мумкин. Қон босимингиз одатда қандай бўлишини аниқлаш учун кун давомида бир неча марта ўлчаш тавсия қилинади. Қон босимини пасайтириш учун вазн ташлаш, спиртли ичимлик ва тузли таомларни камроқ истеъмол қилиш керак.

    Холестеринни камайтириш керак

    Холестерин даражасини ҳар 4-6 йилда текширтириб туриш керак. Юрак қон-томир тизими учун фойдали бўлган «яхши» (юқори зичликдаги липопротеин) холестерин миқдорини ошириш, саломатлик учун зарарли бўлган «ёмон» (паст зичликдаги липопротеин билан) холестерин миқдори эса кўп бўлмаслиги керак. Триглицерид қонда бўладиган ёғ ҳисобланади ва унинг ортиши юрак касалликлари ва қандли диабетга сабаб бўлади.

    Тўғри овқатланиш холестерин миқдорини меъёрлаштиради. Балиқ, олма, қулупнай, цитрус мевалар, сабзавот ва дуккакли маҳсулотлар «ёмон» холестеринни камайтиради. Ёнғоқ эса «яхши» холестеринни кўпайтиради. Триглицеридлар миқдори ошганида эса углеводларни камайтириш керак. Рациондан шакар, нон, макарон ва мевали шарбатлар ҳамда бошқа қайта ишланган углеводларни қисқартириш керак.

    Қондаги қанд миқдорини назорат қилиш

    Қонда қанд миқдори юқори экани аниқланса, шифокор кўригидан ўтишни унутмаслик керак. Баъзи омиллар қанд миқдорини ошириши ва қон таҳлилига таъсир қилиши мумкинлигини ёддан чиқарманг.

    Уйқунинг тиниқ бўлмаслиги, спиртли ичимлик ва кофеин истеъмол қилиш, антидепрессантлар ва бошқа дори воситаларини қабул қилиш, шунингдек, гормонал ўзгариш ва сурункали стресс ҳам қонда қанд миқдорини ошишига сабаб бўлиши мумкин. Қанд миқдорини аниқлаш учун таҳлилдан 8 соат аввал овқатланган бўлиш керак.

    Тўғри овқатланиш

    Барча маҳсулотларни учга бўлинади: юрак учун фойдали, зарарли ва нейтрал. Асосан, ёнғоқ, дуккакли, донли маҳсулотлар, барра мева ва сабзавотларни канда қилмаслик керак. Қолаверса, денгиз маҳсулотлари, йогурт, кефир ва фойдали ёғлар истеъмол қилиш керак. Таркибида шакар, қайта ишланган углевод ва гўштли маҳсулотлар, туз, ёғ ва консервантлар кўп маҳсулотлар зарарли ҳисобланади. Сариёғ, пишлоқ, қизил гўшт, сут ва тухум маҳсулотларини меъёрида ейиш керак. Бундан ташқари, юрак учун Ўрта ер денгизи парҳези ҳам самарали саналади. Унда зайтун ёғи, ёнғоқ, денгиз маҳсулотлари, мева, қуш ва дуккакли маҳсулотлар ҳамда сабзавотлар ўрин олган. Тадқиқот натижаларига кўра, мазкур парҳезга амал қилганларда оддий парҳез тутганларга нисбатан юрак хуружлари, инсульт ва юрак қон-томир касалликларидан вафот этиш кам кузатилган.

    Вазн ортмаслигига эътибор қаратинг

    Ёғ ҳужайралари яллиғланишни зўрайтирадиган, инсулинга сезувчанликни камайтирадиган ҳамда атеросклерозга олиб келадиган модда ишлаб чиқаради. Шу сабаб ҳам семириш юрак касалликларига олиб келадиган энг асосий сабаблардан бири саналади. Қорин соҳасида ички аъзолар атрофида тўпланадиган ёғ, тери остида тўпланадиган ёғдан хавфлироқ ва ундан қутилиш осон бўлмайди.

    Чекишни ташланг

    Чекиш эмфизема — аъзоларда ҳаво тўпланиши, саратон, пародонтитни келтириб чиқаради ва ҳар бир аъзога зарар етказади. Юракка эса айниқса, сигаретдан ажралган тутун қонтомир деворларини шикастлайди. Чекадиган кишиларда юрак хуружига чалиниш хавфи икки марта, инсультга чалиниш хавфи эса уч марта юқори бўлади. Электрон сигаретлар ҳам юрак касалликларини келтириб чиқаради.

    Мавзуга доир:

    • Юқори холестерин миқдорини туширишда ёрдам берувчи фойдали маҳсулотлар
    • Қориндаги ёғларни жисмоний машқларсиз йўқотиш учун 8 тавсия
    • Инсонлар ўлимига энг кўп сабаб бўладиган 9 та касаллик

    18.11.2020, 15:36   Изоҳ (0)   32378
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Олимлар коронавирусни ўлдирадиган табиий маҳсулотни аниқлади

    18.11.2020, 10:40

    Организмни зарарли модда ва токсинлардан тозалайдиган маҳсулотлар

    17.11.2020, 21:34

    Шифокорлар коронавирус туфайли соч тўкилиш эҳтимоли ортишини аниқлади

    17.11.2020, 18:22

    Кўкат, ловия ва ёнғоқ. Чарчоқдан халос этиш хусусиятига эга маҳсулотлар

    17.11.2020, 16:23

    Кундалик ҳаётда бўғимларга зарар келтирадиган 5 та одат

    17.11.2020, 10:51

    Инфекция билан курашишда рух моддасининг аҳамияти

    15.11.2020, 10:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Улғайгандан сўнг таниб бўлмас даражада ўзгариб кетган “Гарри Поттер” актёрлари (фото)

    Кино | 18 август, 17:35

    “ПСЖ”нинг россиялик ҳамда украиналик футболчиларининг ўзаро муносабатлари ҳақида маълумот берилди

    Спорт | 18 август, 17:30

    Наманганда “ҳужралар” ташкил этиб, диний таълим бериш йўли билан даромад топаётганлар ушланди

    Ўзбекистон | 18 август, 17:17

    Қозоғистон армияси WhatsApp ва Telegram’дан фойдаланишни тўхтатади

    Қозоғистон | 18 август, 17:10

    Бундай велодром Ўзбекистонда биринчиси: 290 млн долларлик Олимпия шаҳарчаси қуриб битказилди (фото)

    Ўзбекистон | 18 август, 16:55

    Енгил дофамин: нега ижтимоий тармоқларга қизиқишимиз йўқолиб боряпти?

    Гаджетлар | 18 август, 16:55

    Фарғонага Хитойдан 24 дона автобус олиб келинди

    Ўзбекистон | 18 август, 16:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.