Андижон вилояти Андижон туманида жойлашган деҳқон бозорида 17 ноябрь куни соат 21:34 да ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ахборот хизмати хабар қилган.
Хабарда қайд этилишича, Андижон Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 9 та ўт ўчириш ва қутқарув бригадалари ҳодиса жойига 3 дақиқада етиб келган.
Ёнғин соат 22:00 да қуршаб олиниб, соат 22:12 да тўлиқ ўчирилган. Ёнғин оқибатида бир-бирига яқин жойлашган бир нечта дўконга зарар етган. Ҳодисадан кейин жароҳатланганлар ва қурбонлар бўлмаган.
ФВВ ахборотида айтилишича, қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари туфайли бир неча юз квадрат метр майдон ёнғиндан сақлаб қолинган.
Аввал Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги буюм бозорида, шунингдек Андижон вилоятининг бошқа бир тумани Асакадаги кийим-кечак бозорида ёнғинлар содир бўлгани ҳақида хабарлар берилганди.
Изоҳ (0)