Volvo компанияси экстремал краш-тест ўтказиб, унинг давомида ўнлаб автомобилларини 30 метр баландликда ерга ташлади. Бу каби синовлар фавқулодда ҳолат хизмати ходимларига одамларни қутқариш кўникмаларини мустаҳкамлаш, шунингдек, энг оғир авариявий вазиятларни моделлаштиришга ёрдам берган, деб ёзади Motor.
Volvo мутахассислари экстремал краш-тестни ўтказишда қурилиш кранидан фойдаланган. Унинг ёрдамида шведлар ўнлаб турли моделларни 30 метр баландликка кўтарган ва уларни юқоридан ташлаган. Муҳандислар автомобилларнинг ерга қулаши оқибатида тегишли даражадаги зарар етиш учун ҳар бир автомобилга қанча босим ва куч керак бўлишини ҳисоблаган. Бу каби синовлар катта тезликдаги автомобилларга, шунингдек, юк машинаси билан юзага келадиган тўқнашувларни имитация қилиш имконини берган.
Таъкидланишича, авария ҳолатларида автомобиль йўловчилари кўпинча критик ҳолатда бўлади. Шу сабабли краш-тестнинг асосий мақсади фавқулодда хизмат қутқарувчиларининг гидравлик қурилмалар ёрдамида машинани очиши ва унинг ичидаги шартли жабрланувчиларни қутқариш кўникмаларини мустаҳкамлаш бўлган.
Одатда қутқарувчилари бундан 15-20 йил олдин йиғилган ва ҳозирда ташлаб юборилган автомобилларда машғулот ўтказади. Бироқ эски моделлардаги пўлат мустаҳкамлиги ва хавфсизлик каркаси конструкцияси замонавий автомобилларникидан фарқ қилади. Шу сабабли янги моделлар устида ўтказилган машқлар мутахассисларга инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш кўникмаларини яхшилаш имконини беради.
Аввалроқ америкалик ўт ўчирувчилар машғулот учун 770 от кучига эга Mustang GТ500’ни яксон қилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)