• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Зарбдор тумани ҳокими Зафар Рўзиев Captiva хизмат машинаси бўла туриб, 370 миллион сўмга Trailblazer сотиб олди

    Жиззах вилояти Зарбдор тумани ҳокими хизмат машинаси сифатида Trailblazer сотиб олган, аввал туман ҳокими хизматида бўлган Captiva унинг биринчи ўринбосарига берилган. Бу ҳақда «Жиззах» телеканали хабар берди.

    Ижтимоий тармоқларда Зарбдор тумани ҳокимлиги томонидан учинчи чоракда даромадлар режасини ошириб бажарилган қисмидан ҳоким учун Trailblazer хизмат автомашинаси сотиб олингани кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

    Фото: Зарбдор тумани ҳокимлиги

    Фото: Зарбдор тумани ҳокимлиги

    Маълум бўлишича, 5 октябрь куни туман ҳокими томонидан бир дона Trailblazer русумли хизмат машинаси сотиб олиш мақсадида қарор чиқарилган. Бунинг учун 370 миллион 140 минг сўм маҳаллий бюджетнинг учинчи чорак даромадлар режасидан ошириб бажарилган қисмидан ажратилиши белгиланган.

    Телеканал мухбири маҳаллий бюджет маблағлари нима учун тумандаги муаммоларга эмас, балки қимматбаҳо машина сотиб олингани ҳақидаги саволга жавоб топиш мақсадида Зарбдор тумани ҳокимлигида бўлган.

    Тумани ҳокими Зафар Рўзиев шифохонада даволанаётгани, унинг биринчи ўринбосари эса хизмат сафарида эканлиги сабабли мухбир саволларига Зарбдор тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Алишер Эржигитов жавоб берган.

    Алишер Эржигитов Trailblazer сотиб олинишига тумани ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлим бошлиғида хизмат машинаси йўқлигини сабаб қилиб кўрсатган.

    «Ажратилган маблағни озроқ қисмига қўшган ҳолда хизмат машинаси олинди. Ҳоким миниб юрган Captiva русумли автомашина таъмирдан чиқарилиб, биринчи ўринбосарга берилди. Биринчи ўринбосар хизматида бўлган Lacetti автомашинаси эса таъмирланиб, маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш масалалари бўйича ҳоким ўринбосарига берилди», – деди тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари.

    Туман 2020 йилнинг 9 ойлик якуни бўйича тушумни 1 миллиард 327 миллион сўм бюджетдан орттириб бажарган.

    «Орттириб бажарилган пулдан туман тиббиёт бирлашмасига маблағ ўтказиб берилди. Мактаб ўқувчиларини пандемия даврида ҳимоялаш учун халқ таълими бўлимига хавфсизлик мосламалари учун ҳам маблағ ўтказилган. Бундан ташқари, «темир дафтар»га киритилган ва қийналган оилаларга ёрдам сифатида маблағ чиқарилган. «Аёллар дафтари» ҳамда «ёшлар дафтари»ни ташкил қилиш учун маблағлар сарфланган. Уйсиз 5 та оилага уй-жой мақсадида 250 миллион сўм сарфланган. Битта маҳаллада сув таъминотини яхшилаш учун 67 миллион сўм йўналтирилган. Шунингдек, кўчаларга шағал ётқизиш мақсадида ёқилғи маҳсулоти учун маблағ сарфланган», – деди ҳокимлик вакили.

    Эслатиб ўтамиз, «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида»ги қонуннинг 20-моддасига кўра, маҳаллий бюджетларнинг қўшимча маблағлари биринчи навбатда ижтимоий соҳа муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтирилиши лозим.

    Маълумот учун, пандемия даврида Учқўрғон, Поп, Қўшработ ва Нарпай тумани ҳокимликлари ҳам Trailblazer сотиб олган. Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси 2020 йилнинг август—октябрь ойларида 28,3 миллиард сўмлик транспорт воситаларини 30 та Equinox, 40 та Cobalt, 17 та Malibu-2 харид қилгани хабар қилинган эди.

    Мавзуга доир:

    • Зоир Мирзаев ХТБ масъулларига хизмат машинаси берилмаганини танқид қилганди. Бир ҳафта ўтиб уларга 16 та янги автомобиль топширилди
    • Қашқадарёда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосарларига ҳоким маслаҳатчиси мақоми берилиб, уларга хизмат автомобиллари топширилди
    • Наманганда ҳоким маслаҳатчилари ва ахборот хизматлари раҳбарларига хизмат автомобиллари топширилди
    • Андижонда санитария-эпидемиологик осойишталик марказларига хизмат автомобиллари топширилди

    05.11.2020, 16:35   Изоҳ (0)   76417
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Агар ёрдам беролмасангиз, халақит ҳам қилманг!» – Шерзод Шерматов ҳокимларга мурожаат қилди

    05.11.2020, 15:58

    Депутатларнинг Ўзбекистон бош прокурорига йўллаган сўровига 65 кун кечикиб жавоб қайтарилди. Жавоб бош прокурордан эмас, унинг ўринбосаридан келган

    05.11.2020, 15:34

    Ўзбекистонда Хитой вакцинаси синовида акс таъсир кузатилса ёки кўнгиллилардан бири вафот этса қандай йўл тутилади?

    05.11.2020, 15:10

    «Ўзбекистонда Хитойникидан бошқа вакциналар ҳам синовдан ўтказилади» — инновацион ривожланиш вазири

    05.11.2020, 14:11

    Ўзбекистонда вакциналар билан нега Соғлиқни сақлаш вазирлиги шуғулланмаётганига ойдинлик киритилди

    05.11.2020, 13:58

    Қашқадарёда ўрмон ёнғини юз берди. Салкам 600 та Зарафшон арчаси ёниб кетган

    05.11.2020, 13:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Британияликлар Трампнинг ҳаракатларини мамлакат хавфсизлигига энг катта таҳдид деб билмоқда — Politico

    Дунё | 18 июл, 00:10

    “Россия ва Хитой билан уруш 2027 йилда бошланиши мумкин” — НАТО генерали

    Дунё | 17 июл, 23:55

    Зеленский Трамп билан “мега келишув” режалаштирилаётганини билдирди

    Дунё | 17 июл, 23:45

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    Спорт | 17 июл, 23:16

    Сурияда араб бадавийларининг оммавий қирғини содир бўлди

    Дунё | 17 июл, 23:14

    Пул савдоси: ўзбекистонликлар банкларга қанча валюта сотмоқда?

    Иқтисодиёт | 17 июл, 23:07

    “ЦСКА” собиқ дарвозабонлар мураббийи: “Файзуллаев кетаётганидан афсусдаман”

    Спорт | 17 июл, 21:35

    АҚШ Сенати Трампнинг USAID ташкилоти ва икки ОАВ харажатларини бекор қилиш ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқуллади 

    Дунё | 17 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.