Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида Spark тезликни меъёридан ошириши сабаб бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги дарахтга урилди, дея хабар бермоқда ЙҲХББ.
Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 5 ноябрь куни соат 03:30 ларда, Тошкент шаҳар Олмазор тумани Келес йўли кўчаси 4-А уй қаршисида 1991 йилда туғилган ҳайдовчи Қ.Т. Spark русумли автомобиль тезлигини меъёрдан оширган ҳолда ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги дарахтга урилган.
Натижада автомобиль ҳайдовчиси 29 ёшли Қ.Т. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, ушбу автомобиль йўловчиси 34 ёшли К.Қ. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Самарқандда Damas уриб кетган маст пиёда, яна бир Damas уриб кетиши натижасида велосипедчи ва Бухорода йўловчи поезди уриб кетиши оқибатида 69 ёшли фуқаро воқеа жойида вафот этгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)