• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухорода хотинини ўз-ўзини ўлдириш даражасига етказган эр 7 йил 6 ойга қамалди

    Бухоро вилоятида олти йил давомида турмуш ўртоғининг шаъни ва қадр-қимматини камситиб, уни доимий дўппослаб келган ва ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказган фуқаро етти йил-у олти ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда «Дарё»га Жиноят ишлари бўйича Қоракўл туман суди раиси Жалол Садиров маълум қилди.

    Ҳолатга кўра, ҳеч қаерда ишламайдиган 30 ёшли фуқаро Равшан Фармонов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) турмуш ўртоғи 25 ёшли Фароғат Наврўзова билан олти йил яшаб, унга нисбатан шафқатсиз муомалада бўлиб келган. У икки нафар фарзандини ҳам ижтимоий жиҳатдан таъминламасдан, уларнинг қийналиб, оч-наҳор яшаб келишига сабабчи бўлган. Ҳам жисмонан, ҳам руҳан азоб чекиб, муттасил калтак ва тепкилар оқибатида одамови бўлиб қолган Фароғат «Дўстлик» МФЙ раиси Улуғбек Абдуллаевга мурожаат қилган. Равшан эса маҳалла фуқаролар йиғинида берилган танбеҳ ва насиҳатлардан тегишли хулоса чиқармай, баттар жазавага тушган. Хотини ва фарзандларига яшаш уйидаги умумий фойдаланишда бўлган ошхона ва ҳаммомдан фойдаланишни тақиқлаган. Етмагандек, овқат пишириши учун ошхонадан фойдаланишига ҳам тўсқинлик қилган.

    Эрининг қилмишлари етмагандек, Фароғатга қайнонаси Насиба Ҳамроева ва қайнопаси Феруза ҳам зўравонлик қилган. Уни ва қизларини арзимас нарсалар учун камситиб, хўрлаб келган.

    Фарзандлари билан ночор аҳволга тушиб қолган Фароғат Фуқаролик ишлари бўйича Қоракўл туманлараро суди орқали болалари таъминоти учун алимент ундириб бериш ҳақида ариза ёзган. Бу эса унинг турмуш ўртоғи Равшанга ёқмаган ва яшаш хонадонидаги умумий фойдаланишда бўлган ҳаммомда чўмилаётган хотинини яланғоч ҳолда ҳовлига судраб чиқариб, аёллик ғурури ва нафсониятини поймол қилган. Аёвсиз калтаклаб, ҳақорат қилиб, танасининг турли қисмларига қўли билан уриб, дўппослаб, унинг ўнг кўз юқори ва пастки қовоқ соҳасига, ўнг елка ва ўнг сон соҳасига қасддан тан жароҳати етказган. Бу Қоракўл туман Маъмурий судида ҳам тасдиқланган.

    Орадан бир неча кун ўтар-ўтмас Р.Фармонов ўзининг жиноий ҳаракатларини яна давом эттирган ва турмуш ўртоғи Ф.Наврўзова билан сабабсиз жанжал кўтарган. Уни уриб-дўппослаб, ўнг қўл биринчи бармоқ асос фалангаси, бош пешона ўнг томонига тан жароҳати етказган.

    Охир-оқибат, турмуши дўзахга айланиб бораётган Фароғат яшаш уйи тандирхонасида сиртмоқ ясаб, бўйин соҳасидан ўзини ўзи осган ва ҳодиса жойида вафот этган.

    Тергов-суриштирув жараёнларида судланувчи Р.Фармонов хотинини урмагани ва калтакламагани ҳақида ёлғон кўрсатма берган. Бироқ суд-экспертиза хулосасидаги қайдлар Равшаннинг ёлғон кўрсатмаларини рад этган. Экспертиза хулосасига кўра, марҳуманинг бўйин соҳасида тириклик вақтида ҳосил бўлган эгат кўринишидаги сиртмоқ изи борлиги, кўз конюктивасида (кўз оқ соҳаси) нуқтасимон қон қуйилишлар, талоқ кам қонлиги ҳамда ички аъзолар, яъни жигар, буйрак, юрак, ўпкаларда тўқ қизил суюқ қон билан тўлганлиги, бош мия шиши тасдиқлаб турганлиги, ўнг қўл биринчи бармоқ асос фалангаси орқасидаги қонталаш ва шилинмаси қаттиқ ўтмас жисм таъсирида юзага келгани аниқланган. Ушбу жароҳатлар марҳуманинг ўлимидан олдин 5 соатдан кўп бўлмаган вақтга тўғри келиши, ушбу жароҳат марҳуманинг ўлими билан боғлиқ эмаслигини, ўнг ёноқ соҳасида шилинма ва чап тизза бўғими соҳасида шилинмаси марҳуманинг ўлимидан кейин ҳосил бўлган бўлиб, қаттиқ ўтмас жисм таъсиридан юзага келганини тасдиқлаган.

    Суд-тергов ишлари жараёнида Р.Фармоновнинг хатти-ҳаракатлари турмуш ўртоғи Ф.Наврўзовани ўзини ўзи осиб ўлдиришига сабаб бўлганига ойдинлик киритилган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 103-моддаси 2-қисмининг «а» банди (Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. У шу моддага кўра, 7 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган ва жазони умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланган.

    Мавзуга доир: 

    • Қашқадарёда 18 ёшли жувон уйидан осилган ҳолда топилди. Марҳуманинг онаси қизининг ўлимида куёвини айбламоқда
    • Мактабгача таълим вазирлиги Андижонда ишини йўқотган боғча мудираси ўзини осиб қўйгани юзасидан расмий изоҳ берди

    05.11.2020, 07:13   Изоҳ (0)   28533
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сирдарё вилоятида янги иссиқлик электр станцияси қурилиши бошланди

    05.11.2020, 06:47

    Ўзбекистонда инновацион ғояларни қўллаб-қувватлаш мақсадида UzVC венчур фонди ташкил этилди

    05.11.2020, 06:17

    Зоир Мирзаев ХТБ масъулларига хизмат машинаси берилмаганини танқид қилганди. Бир ҳафта ўтиб уларга 16 та янги автомобиль топширилди

    04.11.2020, 23:56

    Самарқандда 16 йил аввал кўмиб ташланган ерости йўли яна очилмоқда

    04.11.2020, 23:26

    Наманганда узоқ муддатга хорижга кетганлар 70 мингдан ошиқ экани маълум бўлди

    04.11.2020, 22:57

    Музаффар Файзиев Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

    04.11.2020, 22:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди


    Market Yandex Go Ўзбекистоннинг яна саккиз ҳудудида ишга тушди

     

    Тавсия этамиз

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    26 август, 13:53

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Иордания подшоҳининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди

    Ўзбекистон | 26 август, 18:16

    Market Yandex Go Ўзбекистоннинг яна саккиз ҳудудида ишга тушди

    Реклама | 26 август, 18:00

    Қайси ҳудудда аҳоли ва корхоналарга энг кўп кредит берилгани очиқланди

    Иқтисодиёт | 26 август, 18:11

    Ўзбекистонга асосан неча ёшдаги туристлар келгани очиқланди

    Ўзбекистон | 26 август, 17:58

    “Бизни душмандан ҳимоя қиладиган қуроллардан воз кечмаймиз” — “Ҳизбуллоҳ” Исроилга жавоб қайтарди

    Дунё | 26 август, 17:40

    Фуқаролар бегоналар учун хайрия йиғиши мумкин эмас: ҳомийлик хайрияларини йиғишнинг аниқ тартиби белгиланди

    Ўзбекистон | 26 август, 17:25

    Ноқонуний сигареталар ичида нима бор? Таҳлил натижалари ҳайратланарли

    Тошкент ш. | 26 август, 16:30

    Дунёни ўзгартирган буюк аёллар ҳақидаги энг сара фильмлар

    Кино | 26 август, 17:10

    Японияда полициячилар ноҳақ айбланган одамнинг қабрига бориб, узр сўради

    Дунё | 26 август, 16:50

    Миграция агентлигининг икки ходимига жиноят иши қўзғатилди 

    Ўзбекистон | 26 август, 16:37

    Дубай шайхидан қочиб кетган малика Ҳайя бинту ал-Ҳусайн ҳозирда қандай ҳаёт кечирмоқда?

    Лайфстайл | 26 август, 16:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.