Британиялик блогер Мэтт Дентон пластик эҳтиёт қисмлардан дунёга машҳур Lego конструктори услубида яратилган янги пойга машинаси версиясини ясади. Муҳандис 3D-принтерда чоп этилган ўзининг транспорт воситасини соатига 50 километр тезликда ҳайдашга муваффақ бўлган, деб хабар беради Motor.
Пойга машинасининг асосини 1985 йилги Lego Technic оригинал конструктори ташкил этган. Мэтт машинанинг биринчи версиясини ясаш учун 3D-принтерда Дания компанияси жамланмасининг 8 баробар катта аниқ нусхани яратди. Харитани йиғиш учун блогер Lego’нинг расмий инструксиясидан фойдаланган. Натижада у ичига ўғли сиға оладиган тўлақонли ишловчи прототипни яратишга эришган.
Шундан сўнг блогер ноодатий машинага катта одам сиға олиши учун такомиллаштирган. Шу билан бирга, пойга машинаси эркакнинг оғирлигини, шунингдек, тезлик юкламасини кўтара олиши керак бўлган. Бунинг учун Мэтт транспорт воситасининг конструкциясини кучайтирган. Бундан ташқари, ишлар якунида муҳандис ковушсимон ўриндиқ, «подшипник», шунингдек, тормоз дискалари, қуввати 3,5 киловаттга тенг электромотор ва батареяларини ўрнатган.
Блогер ноёб машинани очиқ майдончада синашга қарор қилган. Драйв-тест давомида эркак машинани соатига 50 километр тезликда ҳайдашга муваффақ бўлган.
Аввалроқ Bentley маркасининг 100 йиллик юбилейи муносабати билан чекланган серияда тақдим этилган Blower моделлари ортидан компания ишқибозларидан бири Lego конструктори ёрдамида афсонавий моделнинг нусхасини яратгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)