• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ЎзАнинг логотипи ўзгарди, сайти янгиланди. Агентлик энди «мазмунни ҳам ўзгартирмоқчи»

    Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайти (ЎзА) – «Uza.uz» янги кўринишда тақдим этилди. Агентликнинг логотипи ҳам янгича кўринишда намойиш қилинди.

    Маълум қилинишича, ўзгаришлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 2 декабрдаги «Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги фаолиятини яна-да такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4541-сонли қарорига асосан амалга оширилмоқда. Ҳозирда агентликнинг сайти қайта ишлаб чиқилган, янги логотип тасдиқланган, фотобанк ишга туширилган ва мобил иловалар тайёрланмоқда.

    Янгиланган веб-сайт

    Фото: ЎзА

    Қайд этилишича, ЎзА веб-сайтининг янгиланган талқинини ишлаб чиқишда фойдаланувчилар учун қулайлик яратишга асосий урғу қаратилган. Жумладан, сайт дизайни матнларни осон ўқиш учун мослаштирилган. Фото, видео ва аудио хабарларни тарқатишда янги имкониятлар яратилган. Технологик жиҳатдан сайтнинг тезкор ишлашига ҳам ҳаракат қилинган.

    Ҳозирда сайт тест режимида ишламоқда. Шу сабабли юзага келиши мумкин бўлган айрим техник ноқулайликлар учун узр сўралган.

    Янги логотип

    Фото: ЎзА

    Маълум қилинишича, ЎзА бир неча йил аввал ишлаб чиқилган ва бугунги замонавий медиа олами учун маънан эскирган логотипини янгилашни маъқул деб топди.

    Янги логотипда минимализм услубидан фойдаланилган, расмийлик ва соддаликнинг ўзаро уйғунлиги таъминланган. Рангларни танлашда ахборот узатишнинг турли шакллари (матн, видео, фото, аудио) ҳамда манбалари (сайт, мобил илова, ижтимоий тармоқлар) инобатга олинган.

    Фотобанк

    ЎзА фотобанки

    ЎзА фотобанки
    Фото: ЎзА

    ЎзАда узоқ йиллик архивга эга бўлган фотосуратларнинг катта омбори бор. Шунингдек, бугунги кунда ҳам ЎзАнинг бутун республика бўйлаб фаолият олиб бораётган фотосуратчилари ҳар куни турли тадбирлар, воқеа-ҳодисаларни ўз объективларига муҳрлаб боради.

    Аммо шу пайтгача мазкур фотосуратларни бир жойга тўплайдиган, фойдаланувчилар учун ҳам томоша қилиш, ҳам юклаб олиш имкони мавжуд бўлган электрон тизим йўқ эди.

    Таъкидланишича, ҳозирча тизимга асосан яқин кунларда тайёрланган фоторепортажлар юклаб борилмоқда. Келгусида ЎзА архивидаги барча суратларни жойлаштириш режалаштирилган.

    Шунингдек, фотобанк орқали суратларни онлайн сотиш йўлга қўйилади. Payme, Click каби маҳаллий электрон тўлов тизимлари ҳамда Visa, MasterCard каби халқаро карталаридан фойдаланган ҳолда фотосуратларнинг катта ҳажмдаги оригинал файлини юклаб олиш имкони яратилади. Сотувдан тушган маблағлар фотосуратчиларга қўшимча гонорар ажратиш, шунингдек уларнинг фототехникаларини янгилаш учун сарфланади.

    Ҳозирда тизим янги ишга тушгани муносабати билан 1 ой давомида барча суратларни бепул юклаб олиш мумкин.

    Ҳудудий янгиликлар

    ЎзАнинг янги сайтида ҳудудий хабарларни ёритишга алоҳида урғу қаратилган. Шу сабабли республикадаги барча 14 та маъмурий-ҳудудий бирлик учун алоҳида саҳифа яратилган.

    Шунингдек, ЎзА тез кунларда Android ҳамда iOS операцион тизимлари учун махсус мобил иловаларни ҳам ишга туширишни режалаштирган.

    «Шу ўринда, юқоридаги хушхабарларни етказиш билан бир қаторда, бугунги кун муштарийлари учун шакл эмас, мазмун муҳим эканлигини яхши англашимизни ҳам алоҳида таъкидламоқчимиз. Қанчалик чиройли сайт ёки ёқимли логотип бўлмасин, агар берилаётган мақолалар, эълон қилинаётган хабар ва материаллар инсонлар учун фойдали ва қизиқарли бўлмаса, бари бекор.

    Шу сабабли ЎзА жамоасидаги барча ходимлар сизларга энг сара, сифатли, тезкор ва холис ахборотлар етказиш йўлида бор куч-ғайратини сафарбар қилади. Умид қиламизки, янгиланаётган ЎзАда ҳам шакл, ҳам мазмун муштарийларга манзур келади», – дейилади ЎзА хабарида.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистонда дастурчилар қанча маош олиши маълум қилинди
    • Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда гидрометеорология хизматини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди

    04.11.2020, 15:58   Изоҳ (0)   23645
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ДТМ тест синовлари вақтида 20 млрд сўмдан ортиқ харажат қилганини маълум қилди

    04.11.2020, 15:35

    Ўзбекистонга кириб келган поезддан салкам 173 килограмм наркотик топилди

    04.11.2020, 15:11

    Олмалиқдаги комбинатга ишга кириш учун келган талабгорлар сабаб тартибсизлик юзага келди (видео)

    04.11.2020, 14:59

    Адҳам Бекмуродов Давлат бошқаруви академияси ректори этиб тайинланди

    04.11.2020, 13:25

    Шавкат Мирзиёев Бухородаги кучли шамол оқибатларининг олдини олиш имконияти бўлганини айтди

    04.11.2020, 13:12

    Журналистга ташлангани билан танилган Абдурасул Ваҳобов Олмазор ҳокими ўринбосари лавозимига қайта тикланди

    04.11.2020, 12:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Винисиуснинг режалари барбод бўлди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.