• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда савдо чеклари асосида ўтказилаётган ютуқли ўйин энди бутун Ўзбекистон бўйлаб ташкил қилинади

    Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси томонидан Тошкент шаҳрида ўтказилаётган ютуқли чек ўйинлари 2020 йил 29 октябрдан бошлаб республиканинг барча ҳудудларини қамраб олади. Бу Президентнинг «Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонида белгилаб қўйилган, деб хабар бермоқда Давлат солиқ қўмитаси.

    Фото: Давлат солиқ қўмитаси

    Фото: Давлат солиқ қўмитаси

    Ҳужжатга мувофиқ, Давлат солиқ қўмитаси томонидан 2020 йилда Тошкент шаҳрида синов тариқасида жорий этилган ютуқли чек ўйинларининг муваффақияти сабаб ушбу акция кўлами янада кенгаяди.

    Энди истеъмолчилар ютуқли чек ўйинларининг навбатдаги бешинчи тиражида иштирок этиш учун республиканинг исталган ҳудудида онлайн назорат касса машиналари ёки виртуал касса чекини олиб рўйхатдан ўтказиши мумкин.

    Асосий шарт — ҳар бир истеъмолчи битта савдо шохобчасидан бир кунда фақат иккита, харид миқдори 1000 (минг) сўмдан кам бўлмаган чекни рўйхатдан ўтказиши мумкин.

    Ютуқли чек ўйинларида иштирок этиш учун харид қилинган маҳсулот (хизмат) учун онлайн НКМ ёки виртуал кассанинг QR кодли чекини олиш лозим.

    Бундай қурилмалар барча дорихоналар, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари, алкогол ва тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи дўконлар, шунингдек, йирик савдо тармоқларида ўрнатилган. Ҳозирда республикада қарийб 64 минг савдо шохобчасида бундай қурилмалар мавжуд.

    Кейинги қадам — чекнинг QR кодини Soliq мобил иловасида сканерлаш ёки 12 хонали фискал белгисини 1077 рақамига SMS тарзда юбориш лозим. Рўйхатдан ўтказиш муваффақиятли якунлангандан сўнг, чекни рўйхатдан ўтказган киши ютуқли ўйин иштирокчисига айланади.

    Қўмита томонидан маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида ўтказилган ютуқли чек ўйинларининг ҳар бир тиражида иштирокчилар сони тобора ортиб борди. Ҳозиргача ўтказилган 4 та тиражда онлайн НКМ ва виртуал кассалардан берилган қарийб 110 минг дона чек иштирок этди. Ушбу чекларнинг умумий харид миқдори 52 миллиард сўмдан зиёдни ташкил этади.

    Айни вақтга қадар бешинчи тиражда иштирок этиш учун 30 мингдан ортиқ чек рўйхатдан ўтказилди. Ушбу тиражда 2020 йил 13 октябрь соат 12:00 дан бошлаб берилган ва рўйхатдан ўтказилган чеклар иштирок этади. Ўйин ўтказилиш санаси қўшимча равишда Давлат солиқ қўмитаси расмий манбалари орқали маълум қилинади.

    Эслатиб ўтамиз, Давлат солиқ қўмитаси 2020 йилнинг 22 июль куни савдо чеклари асосида ўтказиладиган ютуқли ўйиннинг биринчи тиражини ўтказганди.

    Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектлари ва савдо шохобчаларида онлайн-назорат кассалари ва виртуал кассалар жорий қилинмоқда. Аҳолининг харидлар учун чек талаб қилиши ва мазкур кассалардан фойдаланишни кўпайтириш мақсадида савдо чеклари асосида ўтказиладиган чек лотереяси жорий қилинди.

    30.10.2020, 10:59   Изоҳ (0)   14450
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ДТМ сентябрь ойидаги қарийб 15 млрд сўмлик кепка, қўлқоп, тиббий ниқоб, сув ва ручка харидлари ҳамда тушликлар юзасидан тушунтириш берди

    30.10.2020, 10:35

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси: Қуръони каримни таҳқирлашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ!

    30.10.2020, 10:11

    Ўзбекистонда миллий инновацион тизимни модернизация қилиш лойиҳаси учун Жаҳон банки 50 млн доллар ажратди

    30.10.2020, 09:12

    USAID Ўзбекистондаги боғдорчиликка 23 млн доллар инвестиция жалб қилишга ёрдам берди

    30.10.2020, 08:55

    Собиқ Тurkuaz’ни сотиб олишга тайёр номзод пайдо бўлди

    30.10.2020, 08:28

    «Дарё»даги мақоладан сўнг Қарши шаҳри тўлиқ сув билан таъминланди

    30.10.2020, 08:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

     

    Тавсия этамиз

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойлик эр-хотин ажрашаётганда 29 та товуқни бўлиша олмади

    Дунё | 10 август, 23:59

    ChatGPT маслаҳати сабабли эркак жиннихонага тушиб қолди

    Дунё | 10 август, 23:35

    Путин Херсон ва Запорожье вилоятларидан рус қўшинларини олиб чиқмайди

    Дунё | 10 август, 23:15

    Илҳом Алиев Россияни Озарбайжон объектларига “мақсадли зарба бериш”да айблади

    Дунё | 10 август, 22:55

    Суперлига. “Сўғдиёна” “Машъал”дан устун келди

    Спорт | 10 август, 22:35

    Туркияда 6,1 магнитудали кучли зилзила юз берди (видео)

    Дунё | 10 август, 22:34

    NYT: Британия ярим йил махфий Фаластин режаси устида ишлади

    Дунё | 10 август, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.