Атоқли олим, физика-математика фанлари доктори, профессор, Садриддин Айний номидаги Самарқанд давлат педагогика институтининг собиқ ректори, жамоат арбоби Икромов Ғанижон Икромович 83 ёшида вафот этди. Бу ҳақда профессор яқинлари «Дарё»га маълум қилди.
Ғанижон Икромов 1936 йилда Жиззах шаҳрида таваллуд топган. У кўп йиллар давомида Ўзбекистон Фанлар академиясининг Ядро физикаси институтида меҳнат қилган. У ерда катта лаборантдан катта илмий ходимгача бўлган лавозимларда иш олиб борган ва 1970 йилда номзодлик диссертациясини ёқлаган.
Олим 1970 йилдан бошлаб Садриддин Айний номидаги Самарқанд давлат педагогика институтида фаолият юритган. Ғ.Икромов 1984 йилда Россияда докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилиб, профессор унвонига сазовор бўлган.
Аввалроқ Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон, таниқли таржимон Муҳаммаджон Холбеков ва иқтисодчи олим Аҳмад Ўлмасов вафот этгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)