Давлат тест маркази сентябрь ойида тест синовларини ўтказишда абитуриентларга тарқатиш учун тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали 13,4 миллиард сўмлик кепка, қўлқоп, тиббий ниқоб, сув ва ручка харид қилгани тўғрисида хабар берилганди. АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов марказ томонидан жами 198 мингта кепка харид қилинганини маълум қилди.
Тестлар бошланишидан олдин ўтказилган матбуот анжуманида кепка сотиб олиш учун тегишли рухсатнома сал кечикаётганлиги сабабли бош кийим бериш ёки бера олмаслигимиз аниқ эмаслиги тўғрисида маълумот берилганди. У тасдиқлангач, 1,3 миллион абитуриентга кепка етказиб бериш учун 7 та корхона билан ишлаганмиз.Давлат харидлари портал маълумотларига кўра, ДТМ республика бўйлаб тест синовларини ўтказишга жалб қилинган ходимларнинг овқатланишига 1 миллиард 550 миллион сўмга яқин маблағ сарфланган.…Барчага кепка етказиб берила олмади. ДТМ томонидан жами 198 мингта кепка харид қилинган. Ижтимоий тармоқларда «Бобурхон бн Нодирхон» деган корхона билан тузилган шартнома нусхаси қўйилган. Улар билан 1 миллионта кепка етказиб бериш бўйича шартнома тузилган, лекин бу ташкилот томонидан бор-йўғи 69 506 та кепка тақдим этилган. Бошқа кепка етказиб бера олмаган. Бизга тақдим этилган нархларни орасидаги энг паст нарх шуларга тегишли эди.
Қолган ташкилотлар билан шартнома тузишга маҳаллий ҳокимликлар ёрдам берди. Улар ўзидаги кепка ишлаб чиқарадиган корхоналар билан шартнома тузиб бизга юборди, ДТМ эса пулини тўлаб берган.
«Бобурхон бн Нодирхон» билан 7 миллиард сўмга тузилган шартнома бажарилмагани сабабли 69 506 та кепка учун пул тўланган.
Сардор Ражабов, ДТМ директори ўринбосари
Мавзуга доир: Очиқ осмон остида ўтаётган Ўзбекистон ОТМларига кириш имтиҳонлари акс этган сурат The New York Times муқовасидан ўрин олди
Изоҳ (0)