Хитойнинг ТCL компанияси 6,7 дюймга экранини 4,5 дюймга қадар кичрайтириш мумкин бўлган смартфон прототипини намойиш этди. Бунинг учун дисплей қурилма юқори қисмга ўралади, натижада корпус ўлчами кичикроқ жойни эгаллайди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.
Шу билан бирга, компания ушбу технологиянинг бошқа вариантини — рулон шаклида деярли тўлиқ ўраладиган 17 дюймли планшетни ҳам намойиш этган.
Ушбу иккала прототип Samsung Galaxy Z Flip ва Z Fold 2 йиғма смартфонларини ёдга солади, рулонли дисплейга эга қурилма катта диагоналда ҳам янада ихчамроқ бўлиши мумкин.
ТCL бу каби прототипни бир йилдан буён намойиш этиб келмоқда ва бу каби технологияни сотувга чиқариш-чиқармаслиги номаълум.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг июль ойида LG «рулон-смартфон» тайёрлаётгани, қурилма экрани корпусдан тортиб чиқарилиши тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)