• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Абхазияда қолиб кетган ватандошлар 28 ва 30 октябрь кунлари чартер рейсларда Ўзбекистонга қайтарилади

    Пандемия туфайли 28 октябрдан Абхазияда қолиб кетган Ўзбекистон фуқароларини қайтариш бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Ростов-Дондаги бош консули Рустам Курганбаевга таяниб, «Kun.uz» хабар қилмоқда.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Россия орқали Абхазияга ишлашга борган, пандемия туфайли ушбу ҳудудда қолиб кетган ўзбекистонликлар Ташқи ишлар вазирлигининг баёнотига ишониб, 15 октябрдан бошлаб Абхазия–Россия чегарасида тўплана бошлаган, уларнинг юзга яқини ортга қайтишни истамай, чегара-назорат пункти атрофида тунаётган эди.

    Ташқи ишлар вазирлигининг 30 сентябрь кунги баёнотида 400 га яқин ўзбекистонликларнинг биринчи гуруҳи октябрь бошида ватанга қайтарилиши айтилганди. Ўзбекистоннинг Ростов-Дондаги бош консуллиги бош консули Рустам Курганбаев ушбу жараённинг чўзилиб кетганини чартер рейслар билан олиб келинадиганлар рўйхатини тузишга кўп вақт кетиб қолгани, қолаверса, Россия Махсус комиссиясидан Ўзбекистон фуқароларининг Сочи орқали олиб чиқиб кетилишига рухсат олиш кечиккани билан изоҳлаганди.

    Рустам Курганбаевнинг хабар беришича, 23 октябрь куни Москвада Россия ҳукумати раиси ўринбосари Татяна Голикова раҳбарлигида бўлиб ўтган Махсус комиссиянинг навбатдаги йиғилишида Абхазияда қолиб кетган ўзбекистонликларни Россия орқали Ўзбекистонга қайтаришга рухсат берилган.

    «26 октябрь куни эрталаб фуқароларимизнинг Абхазия чегарасидан Россия ҳудудига ўтишларига ва шу ердан Ўзбекистонга чартер рейс билан учиб кетишларига рухсат берилгани ҳақида Москвадан хабар олдик. Бу хабарни ўша заҳоти биз билан алоқада бўлиб турган инсонлар орқали Абхазиядаги ватандошларимизга етказдим.

    Uzbekistan Airways компаниясининг иккита самолёти 28 октябрь куни етиб келади. Шу куннинг ўзида 300 кишини Ўзбекистонга олиб кетади. Ўзим ҳам Сочи шаҳрига учиб кетяпман. Абхазия–Россия чегарасига етиб бориб, фуқароларимизни чегарадан олиб ўтиш ва самолётларга етказиб қўйиш ишларига шахсан бош-қош бўламан. Ўзбекистонликлар чегарадан то аэропортгача бепул автобусларда етказиб қўйилади», – дейди Рустам Курганбаев.

    Айни пайтда Абхазия–Россия чегарасида турган сурхондарёлик Ринат Юсупов нашр билан суҳбатда бош консулнинг сўзларини тасдиқлади. Унинг айтишича, Абхазиядаги ватандошлар Ўзбекистонга учта самолётда олиб кетилиши режалаштирилмоқда.

    «Бош консулхона томонидан Махсус комиссияга тақдим этилган рўйхатга киритилган ўзбекистонликларнинг 1 ва 2-гуруҳлари 28 октябрь куни учиб кетиши кутилмоқда. Иккита самолётда жами 290 киши учаркан. Ҳаммаси эконом класс. Авиачипта нархи қанча бўлишини ҳозирча билмаймиз, 30 минг рубль атрофида бўлиши айтилган. Авиачиптани аэропорт кассасидан, самолётга чиқишимиздан олдинроқ сотиб олар эканмиз.

    Учинчи самолёт 30 октябрь кунига қўйиларкан. Унда рўйхатга киритилган фуқароларнинг учинчи гуруҳи олиб кетилади. Рўйхатга кирмаганлар қачон, қай тарзда олиб кетилишини билмайман, буни бош консулхонадагилардан сўраган маъқул. Юртдошларимиз шунча вақтдан бериб қотиб қолган ишлар силжиганидан, юртга қайтиш жараёни бошланганидан жуда хурсанд», – дейди Ринат Юсупов.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Ростов-Дондаги бош консуллиги раҳбари Рустам Курганбаев аввалроқ нашрга берган интервьюсида рўйхатга киритилган барча эркак-аёллар Абхазиядан олиб чиқиб кетилиши, ҳеч ким ташлаб қўйилмаслигини таъкидлаган, рўйхатга кирмаган, ҳозирча Абхазияда қолаётган ўзбекистонликларни ҳам ватанга қайтариш чораларини кўрилишини айтган эди.

    Бош консул, шунингдек, Астраханда 500, Жанубий Осетияда 100 нафар Ўзбекистон фуқароси қолиб кетгани, айни пайтда уларни ватанга қайтариш учун рўйхат шакллантирилаётганини маълум қилганди.

    Юсуповнинг қўшимча қилишича, Абхазия–Россия чегара-назорат пункти атрофида тунаб юрган, ватанга қайтишни кутаётган икки нафар ўзбекистонлик вафот этган. 22 октябрь куни қазо қилган самарқандлик аёл оила аъзоларининг хоҳишига кўра шу ерга дафн этилган бўлса, 25 октябрь куни оламдан ўтган сурхондарёлик 33 яшар йигитнинг жасади Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ёрдамида Ўзбекистонга олиб келиниши кутилмоқда.

    Рустам Курганбаевнинг айтишича, бу борадаги барча харажатлар Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

    Мавзуга доир: Россиядан яна 10 мингга яқин ўзбекистонлик махсус поездларда ватанга қайтарилади

    28.10.2020, 11:58   Изоҳ (0)   8761
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жиззахда «Жигули» эшак аравани уриб юбориши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

    28.10.2020, 11:34

    Паркентдаги «кичкина Сардоба» юз берган ҳудудга маҳаллий маъмурият томонидан ёрдам кўрсатилиши маълум қилинди

    28.10.2020, 11:26

    «Самарқандда вирус тарқалиши ўз чўққисидан ўтди» — Вилоят тақсимлаш маркази бош шифокори

    28.10.2020, 11:10

    «Шу қишлоққа филиал керакми ёки йўқми деган саволга жавоб топайлик». Зоир Мирзаев вилоятдаги барча мактаб филиаллари ўрганилишини маълум қилди

    28.10.2020, 10:21

    Андижонлик ота фарзандларига алимент пуллари ўрнига уй совға қилди

    28.10.2020, 09:58

    Сингапур компанияси Тошкент вилоятида Nurafshon City қуради

    28.10.2020, 09:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35

    “Ливерпуль” Винисиус учун “Реал”га катта сумма таклиф қилди

    Спорт | 14 июл, 21:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.