Apple компанияси App Store дўконидаги мобил дастурлар ва сервислар нархини оширди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.
Apple дастурчилари сайтида нархлар ошгани тўғрисида эълон пайдо бўлган — бунга солиқ тизимидаги ёки алоҳида мамлакатдаги валюта курси ўзгариши сабаб бўлмоқда. Афтидан, Россияда бу рубль нархнинг пасайиши билан боғлиқ.
Нархлар қай тартибда ўзгарган (олдин / кейин):
- 75 рубль / 99 рубль;
- 149 рубль / 179 рубль;
- 229 рубль / 279 рубль;
- 299 рубль / 379 рубль;
- 379 рубль / 449 рубль.
Ушбу ўзгариш айнан қайси санадан кучга кириши номаълум. Apple яқин кунлар ичида янги қоидаларни жорий этади, нархларни эса кейинроқ дастурчиларнинг ўзлари мослаштириб олади.
Мавзуга доир: Apple бехосдан ўз фойдаланувчиларини хавфга дучор қилди
Изоҳ (0)