Mercedes-Benz компанияси EQC 4х4² концепт-карини синовдан ўтказди. Муҳандислар трасса сифатида Италия шимолидаги тоғли йўлларни танлаган, деб хабар беради Motor.
Мутахассислар Mercedes-Benz EQC 4х4² концептини синовдан ўтказиш учун мамлакат шимолидаги Бадонеккя шаҳрига йўл олган. Трасса ноодатий йўллари ва об-ҳаво шароити билан машҳур. Йўл хавфли бурилиш, пастқам ҳудудлар ва кескин қияликлардан иборат. Бироқ хавфли бўлишига қарамай, электройўлтанламас қўйилган вазифани муваффақиятли уддалаган. EQC 4х4² барча қопламалар бўйлаб ҳаракатланган: қуруқ асфальтдан тортиб шағали йўлларгача.
Электройўлтанламас прототипи Mercedes-Benz EQC 400 4Маtic серияли кроссовернинг EQC архитектура базасида яратилган. Шу билан бирга, концепт-кар компания олдинги прототипининг — E 400 Аll-Теrrain давомчиси ҳисобланади. Бироқ EQC 4х4² нинг йўлни ёритиш тизими 200 миллиметрга ортган.
Муҳандислар Mercedes-Benz EQC 4х4² капоти остига серияли EQC 400 4Маtic’нинг моторини ўрнатган бўлиб, у сиғими 80 киловатт-соатга тенг литий-ионли аккумуляторлар билан биргаликда ишлайдиган 408 от кучига эга (762 Нм) иккита электромоторни ўз ичига олади.
Изоҳ (0)