Баҳром Абдуҳалимов «Адолат» социал-демократик партияси сиёсий кенгаши раиси этиб сайланди. Бу ҳақда «Юксалиш» ҳаракати хабар берди.
Баҳром Абдуҳалимов 1959 йил 27 февралда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Тошкент давлат университетини тамомлаган (1981 йил). Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институтида кичик, катта илмий ходим, бўлим бошлиғи, илмий котиб, илмий ишлар бўйича директор ўринбосари, директор, Ўзбекистон Президенти давлат маслаҳатчиси лавозимларида ишлаган. Тарих фанлари доктори, Марказий Осиё тарихи ва шарқшунослик соҳасидаги олим.
У 2011 йилдан буён Фанлар академияси вице-президенти лавозимида ишлаб келаётган эди.
Аввалроқ «Адолат» партиясининг собиқ етакчиси Наримон Умаров Президент фармони билан сенатор этиб тайинланганди.
Изоҳ (0)