Табиат гўзаллигини намойиш этиш ва сураткашларнинг истеъдодини очиш учун мўлжалланган Landsape Photographer of the Year 2020 танловининг ғолиблари маълум қилинди. Марҳамат, уларнинг ижодий ишини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Англиянинг Дорсет графлигидаги Вулланд қишлоғи яқинида жойлашган ўрмон манзараси сурати муаллифи Крис Фрост танловнинг Гран-при совринига сазовор бўлди.
Жорж Робертсон ижодий иши билан «Шаҳар ҳаёти» номинацияси бўйича ғолиб деб топилди.
Шотландиянинг Форт дарёси бўйидан Уоллес минорасига қарата олинган Грем Маккейнинг ижоди «Тарихий Британия» номинацияси бўйича энг яхши сурат деб топилди.
Алекс Гжиканинг «Маёқ драмаси» сурати «Сенинг қарашинг» номинациясида ютуққа эришди.
Ли Дори «Классик кўриниш» номинациясида «Рим йўллари» деб номланган манзарали сурати билан ғолибликни қўлга киритди.
Танловда иштирок этган ёш сураткашлар орасида Жошуа Элфикнинг кадри ҳам энг яхши сурат деб топилди.
«Ўзгарувчан манзара» номинациясида Грем Итон «Туман тарқалганда» сурати билан ғолиб бўлди.
Танловга тақдим этилган энг яхши тунги манзара Алин Уоллеснинг «Ҳимоячи» сурати бўлиб чиқди.
«Манзара йўналиши» номинациясида Брайан Нун Шимолий Ёркширнинг Рибблхеддаги тешик кўприк сурати билан ғолиб бўлди.
Брайтондаги бандаргоҳнинг қуш учадиган тепаликдан кўриниши. Асар «Сенинг қарашинг» номинацияси бўйича Мэтт Куперга омад келтирди.
Галатея капалаги қуёш нурида. Сурат муаллифи финал иштирокчиси Росс Ходдинотт.
«Фантазия» сурати Нил Бернеллни «Қора-оқ суратлар» туркумидаги ғалаба билан таъминлади.
Мавзуга доир:
- «Сўнгги луқма», «Оилавий портрет» «Ўйга толган маймун»: Wildlife Пҳотограпҳер оф тҳе Еар 2020 танлови ғолиблари аниқланди (фото)
- Қора рицар, боксчи ва сув остидаги Uber: Ёввойи табиат фотосуратчилар нигоҳида (фото)
- Ҳақиқий иблис ва сеҳрланган ўрмон: ёввойи табиатнинг ҳайратга солувчи кадрлари (фото)
Изоҳ (0)