Атланта полиция департаменти жиноятчининг учувчисиз бошқариладиган учиш қурилмаси ёрдамида қўлга олингани тасвирланган видео билан бўлишди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.
АҚШнинг Атланта штати детективлари қотилликда гумонланаётган шахснинг изига тушган ва уни қўлга олиш бўйича махсус операцияга тайёргарлик кўрган. Фақат жиноятчини одатдаги равишга қўлга олиш ўрнига бу сафар дрондан фойдаланилган.
Дастлаб улар гумонланувчининг квартирасига кириш учун унинг эшигига портловчи қурилма ўрнатган. Шундан сўнг уйга дрон учиб кирган. Полиция овоз кучайтиргичлар ёрдамида айбланувчидан ташқарига қўлларини кўтарган ҳолда чиқишни талаб қилган. Ташқарида эса полиция ходимлар унинг қўлига кишан таққан.
https://www.facebook.com/AtlantaPoliceDpt/videos/367017984420542
Гумонланувчини қўлга олиш жараёни дрон камералари ёрдамида суратга олинган.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг июнида Самарқанд вилоят ИИБ ҳам жиноятчиликнинг олдини олиш, содир этилган жиноятларни изидан очиш ва фош этиш, инновацион технологияларни қўллаш, илғор тажрибаларни амалиётга жорий этиш мақсадида дрон технологиясидан тажриба тариқасида фойдаланишни йўлга қўйганди.
Изоҳ (0)