Перу жанубидаги Наска платоси ҳудудида амалга оширилган қазилма ишлари вақтида археологлар улкан мушук тасвирига дуч келди. Узунлиги 37 метр келадиган геоглифнинг ёши икки мингдан ошади, деб хабар беради BBC.
Суратларга кўра, мушук тасвири тоғнинг чап ён томонига туширилган.
Ушбу тасвир кузатиш майдончасини реставрация қилиш вақтида топилган ва у табиий емирилиш сабаб йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган.
Стилистик жиҳатларига кўра, сурат сўнгги Паракас даврига оид бўлиб, ўша даврда маҳаллий ҳудудларда мушуклар тасвиридан фойдаланиш оммалашган.
У Наска платосидаги энг қадимий тасвирлардан бирига айланди.
Маълумот учун, Наска геоглифлари ЮНЕСКОнинг Халқаро мерослари рўйхатида киритилган. Ўнлаб километрга чўзилган платода одамлар, ҳайвонлар, ўсимликлар ва турли геометрик шаклларнинг улкан тасвирларни кўриш мумкин.
Изоҳ (0)