• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Ўзбеккино» айрим мультипликаторлар томонидан йўлланган очиқ хатга ўз муносабатни билдириб, хатга имзо чекканларнинг гонорарини очиқлади

    «Ўзбеккино» мамлакатдаги айрим мультипликаторлар томонидан миллий агентликнинг муаммолари ҳақида йўллаган очиқ хатига расмий муносабат билдирди.

    Фото: Sputnik

    Фото: Sputnik

    «Ўзбеккино» МА кино соҳасидаги муаммолар билан боғлиқ барча нуқтаи назарларни ҳурмат қилишини билдиради. Бироқ юқорида кўрсатилган «Сиз ким билансиз, жаноб бош директор?» деб номланган айрим мультипликаторларнинг «Ўзбеккино» муаммолари ҳақидаги очиқ хатини кўриб чиқиб, агентлик ундаги айбловларни қатъиян рад этади ва бу материалнинг муаллифлари маълумотларни атайин бузиб кўрсатиб, жамоатчиликда янглиш фикрларни шакллантиришга уринган деб ҳисоблайди.

    Мурожаатда кўтарилган танлов ва PR акциялар ўтказилиши каби баъзи бир мавзулар ҳақида баҳс-мунозараларга киришмасдан, агентлик жамоатчилик эътиборига қуйидаги маълумотларни тақдим этади:

    Очиқ хатда «‘Ўзбеккино’ раҳбари Фирдавс Абдуҳолиқов анимацион фильмлар яратиш бўйича давлат маблағлари ва буюртмаларни хусусий нодавлат студияларга сахийлик билан тарқатади...» шунингдек, «ўтган йилда давлат студиясида биронта ҳам анимацион фильм ишга туширилгани йўқ», деб таъкидланади.

    Бу ҳақиқатга тўғри келмайди. Чунки 2020 йилда «Ўзбеккино» томонидан жами 5,2 миллиард сўмлик 11 та мультипликацион фильм ишга туширилган бўлса, шундан 3,4 миллиард сўмини «Мультипликацион фильмлар студияси» давлат унитар корхонаси олган (2020 йил октябрь ойидаги маълумотлар). Ўтган йили эса 4,6 миллиард сўм умумий суммадан, студия шунингдек, 3,4 миллиард сўм маблағ олган, хусусий студияларга эса 1,2 миллиард сўмлик анимацион маҳсулотларга маблағ ажратилган.

    Очиқ хатда таъкидланишича, «Мультипликацион фильмлар студияси» ДУКнинг 30 нафар ходими — режиссёр, рассом ва аниматорлар тирикчиликдан маҳрум бўлиб, ишсиз қолган. Бу бир йилдан бери давом этиб келмоқда. Пандемия пайтида бу ҳақиқий фалокат, чунки уларнинг оилалари, ёш болалари, кекса ота-оналари бор ва уларни боқиш, парвариш қилиш керак...». Бу маълумотлар ҳам ҳақиқатга тўғри келмайди. Агентликка қўйилган айбловлар жиддийлигини ҳисобга олиб, «Ўзбеккино» очиқ хатга имзо чеккан шахслар томонидан ўтган саккиз ой мобайнида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар учун олинган гонорарлар миқдорини эълон қилишга мажбур:

    • Ҳамидулла Маҳмудхўжаевга – 87 миллион сўм;
    • Гаяна Матевосянга – 80 миллион сўм;
    • Нилуфар Қудратуллаевага – 47 миллион сўм;
    • Дмитрий Власовга – 46 миллион сўм;
    • Фаина Митугулинага – 45 миллион сўм;
    • Татьяна Коробовага – 30 миллион сўм;
    • Нозим Тўлахўжаевга – 27 миллион сўм.
    Гонорарлар анимация маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича амалдаги нархларга мувофиқ ҳисобланган.

    Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда жамоатчиликни чалғитмасликни ва оммавий ахборот воситаларида ёлғон маълумотларни эълон қилмасликни сўраймиз. Болаларни адолатли қилиб тарбиялаш ва ҳақиқатни гапиришга ўргатадиган мультфильмлар ишлаб чиқарадиган одамлар, албатта, ҳаётдаги хатти-ҳаракатлари билан ўзлари яратган ижобий образларга мос бўлишлари ҳам керак, деб ҳисоблаймиз.

    Шу билан бирга, «Ўзбеккино» томонидан ўтказилган таҳлиллар шуни кўрсатдики, бугунги кунда «Мультипликацион фильмлар студияси» ДУК томонидан яратилаётган, бунинг учун улкан давлат маблағлари сарфланаётган қисқа метражли анимацион фильмлар афсуски, Ўзбекистон ёш томошабинлари эътиборини жалб қила олмаяпти. Мурожаатни имзолаганларнинг аксарияти ўз ишларида анимацион контент яратишнинг эскирган тизими 2D форматидан фойдаланади. Шу сабабли «Ўзбеккино» ажратилган давлат маблағларини болалар аудиториялари учун янги, замонавий ва талаб катта бўлган контент яратиш учун йўналтиришни зарур деб ҳисоблайди.

    «Ўзбеккино» чет эл тажрибаси ва хорижда ҳам, мамлакатимизда ҳам машҳур бўлган болалар мультипликацион сериалларини ўрганиб, билим олиш ва томоша қилишни уйғунлаштиришга йўналтирилган янги жанрни (edutainment: education + entertainment) амалга жорий этишга киришган. Агентлик томонидан барча қуйи студияларни, шу жумладан мультипликацион студияни ҳам техник қайта жиҳозлаш бўйича шартнома имзоланган. Ушбу лойиҳанинг муҳим йўналишларидан бири замонавий анимация бўйича мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашдир.

    Мурожаатни имзолаган шахслар томонидан хусусий студиялар вакиллари – ҳамкасблари ҳақидаги фикрларини ва уларни лаёқатсизликда айблашни нотўғри ва профессионал этикага тўғри келмайди деб ҳисоблаймиз. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, хусусий студиялар томонидан 3D форматида яратилаётган фильмлар давлат мультипликацион фильмлар студияси томонидан яратилган маҳсулотларга нисбатан юқорироқ рейтингларга эга бўлмоқда, уларга интернетда ҳам, телевидениеда ҳам талаб катта. Шу сабабли «Мультипликацион фильмлар студияси» ДУК буюртмаларининг бир қисми, хусусан мулцериаллар, хусусий студиялар билан ҳамкорликда, замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда яратилмоқда.

    Ушбу мурожаатда шундай дейилади: «Ўзбеккино» бош директори давлат фильмларини молиялаштиришнинг янги қоидаларини ўрнатди: «Агар мен мультфильмингизни ишга туширсам, уни ишлаб чиқариш учун Молия вазирлиги режалаштирган пулнинг атиги 60 фоизини бераман, қолганини кўчада ўзингиз топасиз!». Бу иқтибослар ва далилларни қасддан нотўғри талқин қилишдан бошқаси эмас.

    Афсуски, мурожаат муаллифлари замонавий кино ишлаб чиқаришни бошқаришнинг асосий тушунчалари, хусусан cо-production – яъни хусусий ва давлат секторларидан манфаатдор ташкилотларни шерик сифатида жалб қилган ҳолда ҳаммуаллифликда кино ишлаб чиқариш ҳақида тушунчаларга эга эмас. Бу амалиёт аллақачон «Ўзбеккино» да ҳужжатли ва бадиий фильмлар ишлаб чиқаришда амалиётга жорий этила бошланган.

    Очиқ хатда «У (яъни бош директор) «Футурист» хусусий корхонасининг эгаси Беҳзод Саломовни «Мультипликацион фильмлар студиясига» директор этиб тайинлади, бу юридик жиҳатдан ноқонуний, чунки хусусий тадбиркор давлат студиясига раҳбарлик қилиш ҳуқуқига эга эмас» дейилган.

    Бу ҳам ҳақиқатга мос эмас. Давлат унитар корхонасининг амалдаги раҳбари Беҳзод Саломовнинг ишбилармонлик фазилатларини ҳисобга олиб, уни студия ходимлари ва аниматорлар жамоасининг ўзи директор лавозимига номзод сифатида таклиф этган. Унинг номзоди учун бир овоздан овоз берганлар орасида — бу очиқ хатга имзо чекканларнинг аксарияти бор. Натижада Беҳзод Саломов давлат унитар корхонасини тўлиқ бошқариш учун «Футурист» студиясидан ишдан бўшади ва таъсисчилар таркибида унинг исм шарифи йўқ.

    «Ўзбеккино» МА анимацион студияда мана неча йилки бирдамлик ва ҳамжиҳатлик йўқлиги, вақти-вақти билан жанжал ва хатбозлик авж олишидан афсусдамиз. Бироқ Ўзбекистондаги аниматорлар орасида ислоҳотларни қўллаб-қувватловчиларининг сони юқорида кўрсатилган мактубга имзо чекувчиларга қараганда бир неча марта кўплигидан хурсандмиз. Шу муносабат билан мазкур мурожаатни имзолаган гуруҳ жамоатчиликка ўзини «‘Мультипликацион фильмлар студияси’ ДУК аниматорлари жамоаси» деб тақдим этиши тўғри эмас, деб ҳисоблаймиз.

    «Ўзбеккино» бир неча бор айрим шахслар кино соҳаси ходимларини жалб қилган ҳолда «Ўзбеккино» МА раҳбарияти томонидан киносаноатини ислоҳ қилишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш жараёнини оммавий равишда обрўсизлантириш мақсадида иш олиб борилаётганини маълум қилган. Интернет тармоғида ва айрим йирик оммавий ахборот воситаларида «Ўзбеккино» нуқтаи назарини тақдим этмасдан, атайин киносаноат вакилларининг нохолис материаллари, мурожаатлари ва интервьюларини жойлаштириш ташкил этилмоқда. Шу муносабат билан, бундай материаллар учун платформа тақдим этадиган оммавий ахборот воситаларининг профессионаллиги ва холислигига шубҳа қилмаган ҳолда, ушбу турдаги материалларни нашр этишдан олдин маълумотларни қайта текшириб кўришларини ва улардаги фактларни тасдиқлаш учун Агентликка мурожаат қилишларини сўраймиз.

    «Ўзбеккино» Миллий агентлиги миллий кино мақомини баъзи киноижодкорлар томонидан асоссиз айблов ва туҳматлардан ҳимоя қилиш мақсадида айрим турдаги ҳужжатларни чоп этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

    «Ўзбеккино» Миллий агентлиги мамлакат кино саноатини ислоҳ қилиш ва ривожлантиришнинг барча масалалари бўйича мулоқотга тайёрлигини яна бир бор маълум қилади.

    «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ахборот хизмати

    19.10.2020, 10:25   Изоҳ (0)   20159
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Анвар Ғаниев тўйда биқинига ханжар тиқишгани ҳақида гапириб берди (видео)

    11.10.2020, 10:59

    60 ёшини қаршилаётган Ортиқали Қозоқов ўзи туғилиб-ўсган қишлоқда санъат галереяси очди

    10.10.2020, 23:39

    «Гонорарим меҳнатимга яраша». Райҳон Уласенова «Мендирман Жалолиддин» сериалида аскардек меҳнат қилгани ҳақида гапирди (видео)

    09.10.2020, 18:45

    «Қийналиб кетдим». Юлдуз Ражабова Туркияда 10 ой яшагани, «Мендирман Жалолиддин» сериалидаги қийинчиликларга тўла роли ҳақида (видео)

    09.10.2020, 15:48

    Актриса Саида Раметова саратонга қарши муолажалари яхши самара бераётганини маълум қилди (видео)

    09.10.2020, 12:12

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, дубляж актёри Арсен Исмоилов вафот этди

    07.10.2020, 13:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.