• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ниқоб тақиш керакми, йўқми? Коронавируснинг иккинчи тўлқинига келиб олимлар аниқ жавоб бера оладими?

    Коронавирус пандемияси бошидан буён ниқоб тақиш юзасидан оммавий ва анчагина тажовузкор баҳслар тўхтагани йўқ. Баъзи ҳолатларда ниқоб тақишни мажбурий қилишга уринган мансабдорларга таҳдидлар ҳам бўлган. Турли мамлакатларда касалланиш яна ўса бошлаганидан кейин эса бу баҳслар янада фаоллашди. Meduza ниқоблар қанчалик даражада самарали эканлиги юзасидан ҳозирда нималар маълум эканлиги ҳақида ёзди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ниқоблар биринчи ўринда бошқаларга касаллик юқтирмаслик учун керак. Ҳаттоки сиз йўталмаётган ва аксирмаётган бўлсангиз ҳам

    Вазиятга қараганда, коронавирус, асосан, ҳаво-томчи йўли билан юқади: касалланган одамнинг нафас йўлларидаги коронавирусли томчилар ҳавога чиқади, сўнг соғлом одамнинг шиллиқ қатламларига ўтади. Томчилар ҳавога чиқиши учун касалланган одам йўталиши ёки аксириши шарт эмас — шунчаки нафас олиши, гапириши ёки қўшиқ айтиши кифоя. Оғир томчилар ерга тезроқ тушса, майдалари ҳавода узоқ туриши мумкин. Фикрларга кўра, янги коронавирус айнан оғир томчилар орқали анча кўп даражада тарқалади. Шу сабабли камида бир метрлик масофани сақлаш муҳим. Албатта, бу тахминий ўлчам: касал одамдан томчилар яқинроққа ҳам, узоқроққа ҳам тушиши мумкин, шунинг учун масофа каттароқ бўлгани яхши. Касалланган одамнинг ниқоби (нафас чиқариш клапанига эга респираторлардан ташқари) бу томчиларни ушлаб қолади — қайсидир ниқоблар буни самаралироқ бажарса, қайсиларидир камроқ самарага эга. Шу туфайли одатда зарур масофани сақлаш иложи бўлмаганда ниқобларни тақиш тавсия этилади.

    Ниқобларни пандемияга қадар ҳам нафас йўлларининг юқумли касалликлари билан касалланганлар тақиши керак эди — шу йўл билан улар атрофдагиларни ҳимоя қиларди. Баъзи инфекциялар аста-секин аниқ бўлганидек COVID-19 билан ҳам боғлиқ муаммо шундаки, одам унда симптомлар пайдо бўлишидан бир неча кун аввал ҳам атрофдагилар учун хавфли бўлиши мумкин. Ҳатто организмда вирус бор бўлиб, касаллик ўзини намоён қилмаган ёки ноодатий тарзда (масалан, бош оғриши ёки ич кетиши орқали) намоён қилган ҳолатда ҳам. Шу сабабли касалланган одам ўзида симптомлар пайдо бўлгунича ёки коронавирусга топширган тести ижобий чиққунигача бўлган икки кун ичида икки метрдан камроқ масофада мулоқот қилган одамлар АҚШда яқин контактлар деб қаралади — улар икки ҳафтага карантинга кириши керак (ҳатто коронавирусга тест салбий чиқса ҳам). Аммо икки кун — бу, албатта, шартли муддат: вирус бундан ҳам аввалроқ  юқиши ҳақида ҳам маълумотлар бор.

    Ҳаттоки одам ҳозиргина коронавирус тестининг салбий жавобини олган бўлса ҳам, бу унинг атрофдагилар учун хавфсизлигини билдирмайди: бундай тадқиқотлар ноаниқ. Агар одам касал бўлиб ўтган бўлса, бу ҳам унинг вирус юқтирмаслигини кафолатламайди: қайта касалланиш ҳолатлари кузатилган (тўғри, бундай ҳолатлардан тўрттаси қайд этилган) ва одам бундай вазиятда ҳам симптомларга эга бўлмаган ҳолда вирус тарқатиши мумкин.

    Буларнинг барчаси тиббий ташкилотлардан ташқарида ниқоблар тақишни тавсия этиш учун назарий асослардир. Математик моделлаштириш ҳам оммавий равишда ниқоб тақиш муайян шароитларда фойдали бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда.

    Ҳамон ниқоб тақиш одамни яхши ҳимоялайди, деб айтиб бўлмайди. Шу сабабли бошқа профилактика усулларини ҳам ёдда тутиш зарур

    Янада қийинроқ савол: ниқоб таққан одам ҳимояланадими? Бундай маълумотлар тиббиёт ходимлари учун мавжуд: уларнинг юзига доимий равишда кимдир аксиради ёки йўталади. Беморлар билан ишламайдиган одамларга келсак, бу ҳақдаги маълумотлар жуда кам. Бундан ташқари, ниқоблар вирус учун яна бир кириш йўли — кўзларни ҳимоя қилмаслигини ёдда тутишимиз керак.

    Айни вақтда ушбу мавзу бўйича Данияда ўтказилган сифатли тадқиқотлар натижаларининг эълон қилиниши кутилмоқда, ҳозирча бизнинг ихтиёримизда бўлган оддийроқ маълумотларга кўра, ниқоб тақиш одамни бироз ҳимоя қилади. Бироқ қанчалик даражада ҳимоя қила олиши илмий тасдиққа эга эмас.

    Нима бўлганда ҳам, ниқоб — инфекциянинг тарқалишини тўхтатиш усулларидан фақат биттаси холос: масофа сақлаш ундан анча муҳимроқ. Қўлларни ювиш ва уларни юздан узоқроқ тутиш зарурлигини ҳам эсдан чиқариш керак эмас. Касалликнинг контакт орқали юқиши асосий бўлиб туюлмаса-да, у барибир муҳим.

    Ниқоб тақиш хавфсиз. Ижтимоий тармоқлардаги қўрқитувчи постларга ишонманг

    Турли ижтимоий тармоқларда ва мессенжерларда ниқоблар аксинча зарар етказиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Масалан, гўёки, ниқоб таққани туфайли 13 ёшли қизча вафот этгани ҳақида. Бундай эмас. Ниқоблар нормал газ алмашинувига халал бермайди, кислород етишмовчилигидан ёки карбонат ангидрид кўпайиб кетганидан зарар кўрмайди.

    Яна ижтимоий тармоқларда тарқалаётган маълумотларга кўра, гўёки Америка Касалликлар назорати ва профилактикаси марказлари кўп ниқоб тақадиган одамлар кўпроқ касал бўлишини аниқлаган. Бундай постларни ҳам жиддий қабул қилиш керак эмас.

    Уларда гап бир мақола ҳақида боради, унда касалланган ва касалланмаган одамларда қандай контактлар бўлгани ҳақидаги маълумотлар келтирилган. Аниқланишича, ресторанларга ва таом тортиладиган бошқа жойларга бориш анча хавфли. Муаллифлар буни у ерда зарур масофани сақлаш қийинлиги, ниқоб билан эса еб бўлмаслиги билан боғлаган. Муаллифлар ниқоблар самарасиз деган хулосага келмаган (ниқобларнинг самарадорлигини ўрганиш тадқиқот мақсади бўлмаган).

    Ижтимоий тармоқлардаги постлар муаллифлари Касалланганлар ва касалланмаганлар қандай ниқоб таққани ҳақида статистика келтириб ўтилган жадвалга таянган. Касалланганларнинг кўпчилиги ниқоб таққан, бундан баъзи ўқувчилар ниқоб тақиш хавфли деган хулосани чиқарган. Аммо касалланмаганлар гуруҳида ниқоблар таққанлар улуши янада каттароқ, ниқоб тақишдан бош тортганлар ҳиссаси эса аксинча кичик. Шундай экан, бу маълумотлар ниқобларнинг хавфи ҳақида гапирмайди, балки аксинча. Устига устак, айнан шу жадвалга киритилган иштирокчилар сони катта эмас ва ҳар қандай талқинларни ҳам ишончли деб айтиб бўлмайди.

    Ниқоблар фойда бериши учун уларни тўғри тақиш керак

    Афсуски, ниқоблар тиббиёт муассасаларидан ташқарида ёрдам бериш-бермаслиги ҳақидаги баҳсларда кўпинча барча мамлакатларда ҳам одамларни ниқобни тўғри тақишга ўрганмаганлиги ҳисобга олинмайди. Ниқоб таққанда нафас олиш қийин бўлиши мумкин, терида намлик тўпланади, кўзойнак буғланади, шу туфайли, жамоат жойларида ниқоб тақишнинг классик усули, камида Россия ҳақида гапирганда — иякка тушириб тақиш. Ниқобни бундай тақишнинг фойдаси кам.

    Ниқобларни тақиш бўйича тавсиялар берадиган йирик ташкилотларда чегарадош вазиятларда нима қилиш кераклиги ҳақида маслаҳатлар йўқ. Масалан, агар одам ниқобини олиб, чўнтагига солиб қўйган бўлса, кейинроқ уни яна тақиш ёки умуман тақмай юриш ҳақида иккиланаётган бўлса. Бу ҳолатда фақат назария билан чекланиш мумкин. Атрофдагилар учун, албатта, одамнинг ниқобда бўлгани яхшироқ: агар у аллақачон касалланган бўлса, улар ҳимояланади. Одамнинг ўзи учун эса ниқобни қайта тақиш хавфсиз бўлмайди, айниқса агар у кейин тиғиз вақтда автобусда юрмоқчи бўлмаса. Гап шундаки, у ювилмаган қўллари билан ниқобнинг ички қисмига вирусни ўтказган бўлиши мумкин. Агар у, айтайлик, ниқобни стол устига қўйган бўлса, ёнида йўталиб қўйган касал одамнинг нафас йўлларидан томчилар тушиши мумкин.

    Бироқ ниқоблар етишмаслиги туфайли, баъзи тиббиёт ташкилотлари жуда зарур бўлганда қандай қилиб минимал хавф билан ниқобдан қайта фойдаланиш ҳақида тавсиялар бермоқда. Албатта, агар ниқоб намланиб қолган, ифлосланган ёки йиртилган бўлса, уни ташлаб юбориш керак. Ташлаб юбориш имкони бўлмаса, уни тахлаш керакки, ташқи қавати ҳеч нарсага тегмасин, сўнг қоғоз пакетга ёки ҳаво кирадиган (ниқоб қуриши учун) контейнерга солиш ва оғзини ёпиш керак. Пакетни қайта ишлатиш мумкин эмас, контейнерни эса дезинфекция қилиш керак бўлади.

    19.10.2020, 12:59   Изоҳ (0)   26136
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Арманистон президенти Қорабоғ мустақиллигини қачон тан олишини айтди

    19.10.2020, 12:35

    Баҳрайн ва Исроил расман дипломатик алоқалар ўрнатди

    19.10.2020, 11:10

    Покистонда йўловчи автобуси кўчки остида қолиши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди

    19.10.2020, 10:56

    Маккадаги Ал-Ҳаром масжиди намоз учун очилди

    19.10.2020, 10:11

    Кремний водийси ходимларининг қарийб 70 фоизи масофавий ишлашдан чарчаганини маълум қилди

    19.10.2020, 09:56

    Словакияда оммавий равишда COVID-19’га тест олишга тайёргарлик кўрилмоқда

    18.10.2020, 23:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда электр тармоқлар корхонасининг икки ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 12 май, 22:30

    Навоийда мактаб директори ўқувчиларни калтаклади

    Ўзбекистон | 12 май, 22:20

    Европа Иттифоқи Украинага Россиянинг музлатилган активларидан 900 млн евро ажратади

    Дунё | 12 май, 22:20

    Пентагон мигрантларни Гуантанамога олиб бориш ва қайтариш учун миллионлаб доллар сарфлади 

    Дунё | 12 май, 22:10

    Қамчиқ довонида икки киши юк машинаси хандаққа тушиб кетиши оқибатида кабинага қисилиб қолди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 21:50

    “Турмушга чиқишимни ўйлаб бундай ролларни рад этяпман”. Актриса Нозанин Гаффарова касбидан воз кечмаслиги ва катта танқидга учрагани ҳақида

    Лайфстайл | 12 май, 21:40

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    Дунё | 12 май, 21:30

    Трамп Истанбулга Россия ва Украина ўртасидаги учрашувга бориши мумкин

    Дунё | 12 май, 21:20

    Ўзбекистоннинг инфляция даражаси энг юқори ҳудудлари маълум қилинди

    Ўзбекистон | 12 май, 21:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.