Арманистон томони Тоғли Қорабоғда Озарбайжон билан бўлган жангларда яна 19 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлганини тан олди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
Аниқлаштирилган маълумотларга кўра, 27 сентябрда бошланган ҳарбий ҳаракатларда Арманистон томони 729 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлганини тан олган.
Озарбайжон ўзининг ҳарбий йўқотишлари ҳақида хабар бермаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатлар тинчликка эришиш учун қилинган иккита уринишга қарамасдан, 27 сентябрдан буён давом этмоқда. Озарбайжон ва Арманистон 10 октябрь куни соат 12:00 дан бошлаб Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш тўғрисида келишиб олганди. Аммо шу куни кейинроқ Арманистон ва Озарбайжон Мудофаа вазирликлари бир-бирини Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш режимини бузишда айблади.
Изоҳ (0)