«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан Испания чемпионатининг 6-туридан ўрин олган «Кадис»га қарши кечган ўйин (0:1) ҳақида фикр билдирди.
Агар биз биринчи бўлимда 2-3 та гол ўтказиб юборганимизда ҳам ҳеч нарса содир бўлмас эди. Ўйинимиз учун ҳеч қандай баҳона ёки тушунтириш йўқ, бўлган воқеадан қониқмаяпмиз, албатта, аммо бу футболда содир бўлиб туради. Биз ўйинни ёмон бошладик.«Кадис» 10 очко жамғарган ҳолда Испания чемпионатида 2-ўринга кўтарилиб олди. «Реал» эса (10) 1-ўринда бормоқда.Бошиданоқ қийин бўлди, 2-бўлимда «Реал» футболчилари бироз яхшироқ ўйнади. Биз ўйинга кириша олмадик ва «Кадис» футболчилари бизга юклаган курашга ўтдик, холос. Вазиятларни яратиш сизнинг ўйинни қандай бошлашингизга боғлиқ, биз ҳақиқатан ҳам фақат курашдик. Бугун футболчилар ва «Реал» учун кўнгилсиз вақт, биз буни кейинги ўйинда тўғрилашга ҳаракат қиламиз, лекин аввал ўзимизни тиклаб, дам олишимиз керак.
Рамоснинг жароҳати? Умид қиламанки, Серхионинг муаммоси шунчаки майда нарса.
Зинедин Зидан, «Реал» бош мураббийи
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)