Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси 2020 йилнинг август—октябрь ойларида 28,3 миллиард сўмлик транспорт воситаларини харид қилгани тўғрисида хабар берилганди. ЙҲХББ мазкур ҳолатга изоҳ бериб, машиналар хизмат доирасида фойдаланиш учун сотиб олинганини билдирди.
Ҳақиқатдан ҳам, Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари асосида хизматда фойдаланиш учун 2020 йил август—октябрь ойларида 15 та Equinox, 20 та Cobalt, 13 та Lacetti 1,5 (L-Comfort Plus), 1 та Lacetti 1,5 (L-Elegant/AT Plus), 2 та Volkswagen Caddy , 14 та автобус (SAZ HC-40) ва 16 та Malibu-2 русумли автотранспорт воситалари 18 миллиард 789 миллион 813 минг сўмга харид қилинди.Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг февралида ЙПХ инспекторларига Tracker, Gentra, Nexia-3 каби 138 та янги хизмат автомобиллари топширилган эди.Ушбу автотранспорт воситалари фақат хизмат вазифаларни бажариш мақсадида харид қилинганлигини маълум қиламиз.
Барчадан харид қилинган автомашиналар сони ва нархига аниқлик киритилмаган норасмий маълумотларни ижтимоий тармоқлар орқали тарқатмасликни, бу билан фуқароларни нотўғри маълумотлар билан чалғитмасликларини сўраб қоламиз.
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати
Изоҳ (0)