• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ҳаммаси ўғри буларнинг. Афсуски, бу факт» — ССВ ўринбосарига оид аудио тарқалди

    Ижтимоий тармоқларда соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Абдуҳаким Хаджибаевга тегишли эканлиги маълум бўлган аудиоёзув тарқалди, дея хабар бермоқда «Kun.uz».

    Абдуҳаким Хаджибаев

    Абдуҳаким Хаджибаев
    Фото: «Med.uz»

    Қуйида вазир ўринбосарининг Зангиотадаги махсус шифохона ходимларини койиган 50 дақиқали аудиоёзувдаги энг муҳим иқтибосларни ўзгаришсиз тақдим этилган.

    • «Нимага касаллик тарихи касал тушгандан кейин 3 кунлаб ёзилмай ётибди?»
    • «20 йилдан бери врачларни қамоқдан қутқариб келганман, энди фикрим ўзгармоқда. Врачларни қамаш керак дейман, мен ўзим уларни қаматтираман, Зангиотадан бошлаймиз»
    • «Бир ойда бир йиллик маошни оляпсизлар»
    • «Бир ойга битта шу клиникага 40 миллиард (сўм) кетяпти, ўша 40 миллиардни 90 фоизи сизларнинг (шифокорлар назарда тутиляпти) маошларинг»
    • «Ҳамма касаллик тарихи трафарет, «дневник» ҳам трафарет, чунки у касални кўрмаган, бирорта врач касални олдига кирмаган, кўрмаган. Чунки ҳамма касал бир хил бўлиши мумкин эмас»
    • «Москвадан келган профессор айтяпти, касал 7-10 кун ётаркан, «бельё» (чойшаблар, ич кийим) бир марта ҳам алмаштирилмайди, деяпти, ҳеч бўлмаса 3 марта алмаштирилиши керак эмасми?»
    • «Мени ўзимга ҳар куни қўнғироқлар бўлади: (касални) олиб чиқиб кетайлик, бошқа жойга ўтказайлик, деб. Нимага десам, умуман докторлар қарамаяпти дейишади»
    • «Бир хил рақамли касаллик тарихи 8 та бўлиши ҳам мумкинми?!»
    • «Кислород ‘давления’си тушиб кетаётгани учун ҳар куни бир нечта одам ўляпти»
    • «Ҳеч ким ишдан кетиб қутулмайди, агар кимдир қочаман деса, прокуратурага берамиз»
    • «Кеча ва бугун ётган касал муносабат ўзгарганини сезиши керак»
    • «Касалга дори ёзиб беришингларни мутлақо тақиқлайман, дори тугаса, ‘Минздрав’га чиқишларинг керак»
    • «Касалнинг дори-дармони тумбочкасида турибди. Касал ўзи келиб, ўзи дори ичиб тузалиб кетяпти»
    • «Ишлатмасдан туриб ўғирлайди... Ҳаммаси ўғри буларнинг. Афсуски, бу факт»
    • «(Чойшабларни) нима учун ишлатмаяпсан, нима учун касал сассиқ ‘постел’да ётиши керак, нимага ҳафтада икки марта алмаштирмайсан?»
    • «Санитаркасиям ишламаяпти, чунки бошидан сасиган булар»
    • «Бўлим мудириям, главврачам мавжуд дориларни билмай қўлига ёзиб беряпти, бизда маълумот бор, сигнал чиқиб ётибди. Мана бу ерда ётибди антибиотик мингталаб, икки мингталаб, лекин жойида қўлига ёзиб беряпти. Нима учун ёзиб беради?»
    • «Балки 30 фоизи, балки 50 фоизи кислород қабул қилиши керакдир, лекин 100 фоизи эмас»
    • «Хаёлларингдан чиқаринглар, бу ўтиб кетадиган нарса эмас. Ёки тартибга тушасизлар ёки бошқа йўли йўқ»
    • «Мен прокуратурага беришни хоҳламас эдим. Агарда кескин ўзгариш бўлмаса, мажбур бўлинади прокуратурага беришга»
    • «Биттаям главврачни бўшатмайсиз... Ҳаммасини бўйнига қўйиб, ундан кейин нима қилиш кераклигини айтамиз»
    • «Тез ёрдам (ҳароратни) ўлчаб келяпти-ку, бу ерда нимани ўзгартирасанлар»
    • «Айнан сенинг июндан бери олган пулингни қайтартираман, сени прокурорга бераман, ёзгани учун, ўзида айб сезмагани учун...»
    • «Ўша «красний зона»да ишлаганинг учун 25 миллион надбавка (қўшимча пул) беради. Нима ҳаққинг бор касални киргизмасликка?!».

    Мавзуга доир: Яшаш учун кураш: Зангиота юқумли касалликлар шифохонасидан фоторепортаж

    Эслатиб ўтамиз, шахснинг ўз касбига нисбатан бепарволиги ёки инсофсизлик билан муносабатда бўлиши туфайли касб юзасидан ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги оқибатида одам(лар) ўлишига сабаб бўлса, Жиноят кодекси 116-моддасининг тегишли қисмлари билан жиноий жавобгарликка тортилади. Шифокорлар ҳам бу моддага кўра жавобгарликка тортилишлари мумкин.

    Бу масала юзасидан нашр вазирлик матбуот хизмати раҳбари Фурқат Санаев билан боғланди ва қуйидаги изоҳни олди:

    «Коронавирус пандемиясига қарши кураш ниҳоятда жиддий масала ва бу борада қаттиққўллик муҳим роль ўйнайди. Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Абдуҳаким Мўминовичнинг сўзлари бироз асабий ва жаҳл аралашган туйилиши мумкин, лекин барчаси асосли эътирозлар ва тўғри талаблар. Ҳар бири беморлар тезроқ соғайиши ва халқимиз манфаати учун айтилган. Албатта, йиғилишда таъсирчанликни ошириш учун бироз муболаға ёки пўписа қилинган бўлиши мумкин, лекин бунинг ҳам ўзига яраша сабаблари бор.

    Энг муҳими, тизим ходимлари бу талабларни тўғри тушунадилар ва ишга янгича ёндашадилар», – дейди Фурқат Санаев.

    Мавзуга доир: «Ҳар беморга 32 млн сўмдан ажратилган бўлса, унда нега дорини ўз ҳисобимдан сотиб оляпман?». Коронавирусдан даволанаётган бемор ССВ раҳбарига мурожаат қилди

    Аввалроқ Зангиота COVID-19 касалхонасида электр токи ўчиб, кислородга уланган беморлар вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалганди. ССВ ва «Ҳудудий электр тармоқлари» ушбу хабарларни рад этди. Қурилиш вазирлиги масъули Алишер Ҳусановнинг сўзларига кўра, Зангиотадаги юқумли касалликлар шифохонасида электр таъминотида узилишлар бўлиши мумкин эмас, чунки «у энг сўнгги технологиялар билан таъминланган».

    17.10.2020, 20:58   Изоҳ (0)   92542
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентдан уй олиб беришни ваъда қилиб, фуқарони 20 минг долларга чув туширган шахс қўлга олинди

    17.10.2020, 20:16

    Навоийда вояга етмаган қизга машинасини бошқаришга берган ҳайдовчи ЙТҲ оқибатида вафот этди

    17.10.2020, 19:56

    Андижонда 100 минг сўмлик купюрани қалбакилаштирган шахслар ушланди

    17.10.2020, 19:12

    Самарқандда гастрономик кўча очилди

    17.10.2020, 18:15

    Фарғонада юк машинаси йўл четида кетаётган пиёдани уриб юборди. Жабрланувчи шифохонада вафот этди

    17.10.2020, 17:13

    Нидерландия компанияси Нурафшон шаҳрида бетон устунлар ва кабель маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи завод қуради

    17.10.2020, 16:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лавров: “Украина Путин шартини бажарсагина, мавжуд бўлиш ҳуқуқига эга бўлади”

    Дунё | 25 август, 10:11

    Роналду тарихий натижа қайд этди

    Спорт | 25 август, 09:49

    Қанча истеъмол қилинса ҳам семиртирмайдиган 15 та фойдали маҳсулот

    Гўзаллик | 25 август, 09:45

    Россия ва Украина ўртасида 300 га яқин асирлар алмашилди (фото)

    Дунё | 25 август, 09:35

    Ўзбекистонда номувофиқ маҳсулотлар ҳақида хабар берганларни моддий рағбатлантириш йўлга қўйилиши мумкин

    Ўзбекистон | 25 август, 09:22

    Франция антисемитизм даъволари юзасидан АҚШ элчисини чақиртирди

    Дунё | 25 август, 09:05

    “Россия Украина ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолишини тан олди” — АҚШ вице-президенти

    Дунё | 25 август, 08:40

    Тошкентда депутатлар иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тарифлари оширилишини маъқуллади

    Ўзбекистон | 25 август, 08:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.