Microsoft компанияси асосчиси Билл Гейтснинг фикрига кўра, коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият 2020 йилнинг ёзидагидан кўра ёмонлашиши мумкин. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
«Касалланганлар сони ортмоқда, совуқ келиши билан одамлар кўпроқ бино ичида бўлади, бу эса вируснинг юқиш имкониятини оширади», — дея таъкидлаган миллиардер.
Гейтснинг қўшимча қилишича, АҚШда ҳозирча вакцина йўқ, фақатгина оддий қоидаларга амал қилиш COVID-19 тарқалишига қарши курашда ёрдам бериши мумкин.
«Ниқоб тақиш, оммавий тадбирларга бормаслик, ижтимоий масофани сақлаш, қўлларни ювиш», — дея санаб ўтган Гейтс.
Аввалроқ Билл Гейтс коронавирус пандемияси 2022 йилда якунланишини прогноз қилганди. Шунингдек, у коронавирус пандемиясидан хавфлироқ фалокат содир бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган ҳамда одамларни одатий ҳаёт тарзига қайтаришнинг ягона усулини айтганди.
Изоҳ (0)