• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Европада коронавирус туфайли яна карантин чоралари кучайтирилади, аммо локдаунни киритишга шошилишмаяпти. Евроиттифоқ ичкарисидаги чегараларни ёпмасликка келишиб олинди

    Деярли бутун Европа бўйлаб касалланиш даражаси баҳордаги авж нуқталардан анча ошиб кетди. Баъзи мамлакатларда — ўнлаб марта

    Коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқини қитъада ёз охирида — худди баҳордагидек, унинг ғарбий қисмида бошланди, деб ёзади Meduza. Франция ва Испанияда бир кеча-кундузда касалланганлар сони бўйича баҳорда ўрнатилган рекордлар август охиридаёқ, Буюк Британияда эса сентябрь бошида янгиланган эди. Ҳозир Францияда кунига тахминан 17 мингта (баҳордаги рекорд кўрсаткич 7528 та эди), Буюк Британияда эса 14 мингта (баҳордаги рекорд — 7860), Испанияда — 7 мингдан зиёд, Нидерландияда — 5 мингдан ортиқ (баҳорда энг кўпи билан 1112 та бўлган эди) ҳолат қайд этилмоқда. Йирик мамлакатлар ичида энг кам жабр кўрганлари Германия ва Италия бўлди — у ерда ҳар куни касалланаётганлар сони ҳали ҳам биринчи тўлқиндаги авж нуқталарга етгани йўқ. Шу билан бирга, сўнгги икки ҳафтада коронавирусни юқтирганлар сони камаяётган Испаниядан ташқари, қолган барча мамлакатларда доимий ўсиш кузатилмоқда.

    Иккинчи тўлқин Шарқий Европанинг биринчи тўлқин чоғида касалланишнинг юқори даражасини четлаб ўтишга муваффақ бўлган мамлакатларига ҳам таъсир қилди. Сентябрь бошида вирусга чалиниш кескин ўсишни бошлаган 10 миллионлик Чехияда 9 октябрь куни рекорд даражадаги — 8617 та коронавирус ҳолатлари аниқланди, бу ушбу мамлакатда баҳорда кузатилган касалланиш кўрсаткичларидан 20 марта кўп демакдир. Шунга ўхшаш вазият Словакияда (10 октябрь куни 1887 та ҳолат, апрелдаги рекорд — 114 та ҳолат) ва Польшада (10 октябрда 5300 та ҳолат, майдаги рекорд — 395 та) ҳам кузатилмоқда.

    Бундай катта рақамлар, шу жумладан, тестдан ўтказиш билан кенгроқ қамраб олиш билан ҳам изоҳланади — ҳозир баҳоргига нисбатан кўпроқ ҳолат қайд этилаётган мамлакатлар орасида ижобий тестлар улуши деярли ҳамма жойда баҳорги авж нуқталарга қараганда пастроқ.

    Шу билан бирга, ўлим ҳолатлари кўрсаткичи Европада нисбатан пастроқ — ҳам аниқланган ҳолатлар сонига қараганда, ҳам баҳордаги кўрсаткичларга қараганда. Францияда октябрь бошида COVID-19’дан бир кунда ўртача 60-70 киши вафот этган бўлса, Италияда — 20-30 киши, Испанияда — тахминан 80 киши. Биринчи тўлқиннинг авж нуқтасида, март охири ва апрель бошида, бу мамлакатларда ҳар куни 800-900 та ўлим ҳолати қайд этилган эди.

    Ҳукумат жамоат жойларида тўпланиш талабларини ва ниқоб тақмаганлик учун жарималарни кучайтиради. Аммо локдаунни ҳозирча жорий қилишмайди

    Европанинг деярли барча мамлакатлари ҳукуматлари касалликка қарши кураш бўйича чораларни аста-секинлик билан кучайтирмоқда, шу билан бирга, тўлиқ локдаунни жорий қилмоқчи эмасликларини таъкидламоқда. Кўпчилик ҳолатларда бирламчи чоралар ниқобларни мажбурий тақишга тегишли — Италияда энди уларни ҳамма жойда тақиш керак, Польшада — парклар ва бошқа яшил ҳудуддан ташқари ҳамма жойда, Словакияда — қишлоқ жойларидан бошқа ҳамма жойда тақиш шарт. Шу билан бир вақтда ниқоб тақмаганлик учун жарималар кучайтирилмоқда — аксарият мамлакатларда улар энди 100 евродан ошади.

    Бундан ташқари, ҳукумат кўнгилочар муассасалар ишини чекламоқда — Англия ва Шотландиянинг баъзи ҳудудларида 14 октябрдан бар ва паблар фаолияти тўлиқ тўхтатилади, бошқа ҳудудларда уларнинг ишлаш соатлари чекланади, худди шундай чоралар Франциянинг энг кўп жабр кўрган ҳудудларида амал қилади. Словакияда ресторан ва кафелар хўрандаларни фақат ёзги айвонларда қабул қилиши мумкин, Чехияда эса улар егуликни олиб кетиш учунгина ишлайди. Бу мамлакатда касалланиш даражасининг кескин ўсиши туфайли олти нафардан ортиқ кишининг тўпланиши тақиқланди, мактаблар ёпилди, ОТМлар масофавий таълимга ўтказилди.

    Тобора кўпроқ мамлакатлар коронавирус тарқалишига жавоб кўрсатишнинг ҳудудий тамойилини жорий қилмоқда — у ёки бу шаҳарда ёки вилоятда қанчалик кўп касалланганлар бўлса, у ерда чекловлар шунчалик кўп бўлади. Испанияда соғлиқни сақлаш вазирлиги октябрь бошида ҳатто Мадридда ва унга ёндош шаҳарларда маҳаллий карантинни жорий этиш ҳақида фармон чиқарди, у ушбу шаҳарларга кириш ва чиқишни ман қилишни назарда тутади. Бир неча кундан кейин суд бу чорани аҳолининг ҳуқуқ ва эркинликларини чеклайди деб топиб, уни бекор қилди.

    Баҳорда кўп мамлакатлар чегараларини ёпган эди. Ҳозир Евроиттифоқ бунга йўл қўймасликка эришганга ўхшайди

    Биринчи тўлқин чоғида Шенген ҳудудидаги кўплаб мамлакатлар ўз ҳудудига бошқа Евроиттифоқ мамлакатлари аҳолисининг киришини тақиқлаган эди. Ёзга келиб, бу чекловларнинг барчаси бекор қилинди. Бундан ташқари, Евроиттифоқ даражасида мамлакатлар Евроиттифоқдан ташқаридаги касалланиш даражаси паст бўлган баъзи давлатлардан келадиган сайёҳлар учун чегараларни очишга келишиб олди.

    Сентябрда Венгрия Евроиттифоқ мамлакатлари орасида биринчи бўлиб ўз чегараларини бошқа европаликлар учун ёпди — мамлакатга фақат Чехия, Словакия ва Польша фуқароларининг, коронавирусга нисбатан салбий тест бўлган тақдирда, киришига рухсат берилди. Бундай қарор Еврокомиссиянинг кескин танқидига учради, у бу чораларни Шенген ҳудуди тамойилларига мос келмагани туфайли бекор қилишни талаб этди. Венгрия бош тортди — ҳозирча чекловлар камида октябрь охиригача амал қилиши тахмин этилмоқда.

    Бошқа давлатлар ҳам шунга ўхшаш қарорлар қабул қилишидан хавфсираб, Евроиттифоқда пандемия даврида фуқароларнинг Евроиттифоққа аъзо давлатлар орасида бориб-келишини тартибга соладиган ягона ҳужжат устидаги ишларни тезлаштириб юборишди. 13 октябрь куни бундай ҳужжат барча Евроиттифоқ мамлакатлари ҳукуматлари томонидан маъқулланди (шу жумладан, Венгрия ҳукумати томонидан ҳам) — у барча Евроиттифоқ мамлакатларини улардаги касалланиш даражасига қараб учта ҳудудга (яшил, сариқ, қизил) ажратишни кўзда тутади. Энди қизил ёки сариқ ҳудуддаги мамлакатлар фуқароларидан салбий тест жавобини тақдим этиш ёки 14 кунгача муддатда карантин сақлаш талаб этилади — аммо улар учун киришни тўлиқ ёпиш мумкин бўлмайди.

    14.10.2020, 21:46   Изоҳ (0)   30300
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    WSJ: Тоғли Қорабоғга Туркияга алоқадор юзлаб суриялик жангарилар юборилди

    14.10.2020, 20:12

    Трамп COVID-19’га нисбатан иммунитети борлигини айтиб, сайловчиларни ўпиб чиқишга ваъда берди

    14.10.2020, 19:59

    Россия яна учта давлат билан авиақатновларни тиклайди

    14.10.2020, 19:13

    Россияда илк бор бир суткада 14 мингдан ортиқ кишида COVID-19 аниқланди

    14.10.2020, 18:11

    Нур-Султонда карантин чекловлари кучайтирилди

    14.10.2020, 18:03

    Норвегия коронавирусга қарши вакцинани бепул тарқатади

    14.10.2020, 16:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Янги “Гарри Поттер” сериалида махсус эффектлар компьютер графикасисиз яратилади

    Кино | 7 август, 08:55

    Ганада авиаҳалокат: қурбонлар орасида вазирлар ҳам бор (фото)

    Дунё | 7 август, 08:40

    Сунъий интеллект таҳдид ёки молиявий рағбатдан кейин батафсилроқ жавоб бериши аниқланди

    Дунё | 7 август, 00:15

    Июнда Ўзбекистон дунё бўйича энг кўп олтин харид қилди

    Ўзбекистон | 6 август, 23:59

    Эфиопияда биринчи марта одам савдогарлари ўлим жазосига ҳукм қилинди

    Дунё | 6 август, 23:55

    Суперлига. 6 та гол киритилган баҳсда “Динамо” камбэк амалга ошириб, “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 6 август, 23:51

    Хитойда комадаги қиз университетга қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарни эшитгач, ўзига келди

    Дунё | 6 август, 23:41

    Зеленский Трамп билан тинчлик истиқболларини муҳокама қилди 

    Дунё | 6 август, 23:27

    Исроил бош вазири Ғазо секторидаги операция туфайли Бош штаб раҳбари билан келишмовчиликка борди

    Дунё | 6 август, 23:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.