Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, адабиёцҳунос олим, уста созгар, xаттот, филология фанлари номзоди Тўхтамурод ота Зуфаров 6 октябрь куни 84 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда «Маҳалла» телеканали хабар берди.
Тўхтамурод Зуфаров 1936 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. «У серқирра фаолияти давомида адабиётшунослик, хаттотлик ва мусиқа маданиятига оид бой мерос қолдирди», — дейилади телеканал хабарида.
Телеканал хабарида Тўхтамурод Зуфаровнинг вафоти сабаби маълум қилинмаган.
Аввалроқ таниқли сухандон ва хонанда Шуҳрат Қаюмов 51 ёшида оламдан ўтгани, «Ўзбекистон 24» телеканали бош муҳаррири Муҳаммаднозим Мавлонов 56 ёшида вафот этгани ҳақида хабарлар берилганди.
Изоҳ (0)