Енгил вазн тоифасида UFC вақтинчалик чемпиони Жастин Гэтжи Ҳабиб Нурмагомедовга қарши ўтадиган жанг ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Катак ёнида туриб қолмаслигим ва рақиб мени у ерга олиб боришига йўл қўймаслигим лозим. Агар Ҳабиб мени катакнинг ёнига олиб бора олса, у ҳолда уни ҳаёт-мамот масаласини ҳал қилаётгандек каби ишлашга мажбур қиламан.
Агар партерга олиб ўтса, унга шундай таҳдид қилишим керакки, кейинги сафар тейкдаунга ўтишдан олдин яхшилаб ўйлаб кўрсин. Мана менинг вазифам нимадан иборат.
Жангни сабмишен (бўғиш ёки оғритиш усули ёрдамида жангни муддатидан аввал якунлаш) орқали тугатишга ҳаракат қиламан. У таслим бўлишини истайман. Ҳабиб уни ҳар қандай жабҳада ортда қолдирадиган юқори даражадаги жангчи эканимни кўриб қўйишини истайман. Бу менинг жангдаги мақсадим», — дейди Гэтжи.
Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб ва Жастин ўртасидаги жанг 24 октябрь куни Абу-Дабидаги (БАА) «Жангчилар ороли»да бўлиб ўтади.
Ҳабиб ва Гэтжи иштирокидаги барча жангларни бу ерда кўриш мумкин — ҳавола.
Изоҳ (0)