«Ювентус» клубнинг икки ходимида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.
«Ювентус» клубнинг икки ходимидан амалдаги протокол бўйича текширишлар пайтида коронавирус аниқланганлигини эълон қилади. Улар на футболчилар ва на техник ёки тиббий ходимлардир, аммо қоидалар ва протоколга мувофиқ бутун жамоа шу вақтдан бошлаб изоляцияга олинади.Қайд этиш жоиз, 4 октябрь, якшанба куни «Ювентус» Италия А Сериясининг 3-турида «Наполи» билан тўқнаш келади. А Серия раҳбарияти ушбу баҳс ўз вақтида бўлиб ўтишини маълум қилган.Ушбу процедура барча соғлом футболчи ва ходимларга мунтазам машғулот ва учрашувларда иштирок этишга имкон беради. Изоляция қилинган одамларга ушбу гуруҳдан ташқаридаги одамлар билан алоқа қилиши тақиқланади.
«Ювентус» баёноти
2-турдан кейин жамоа 4 очко билан 7-ўринда бормоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)