• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Яман фожиаси. Яман инқилоби ва бугунга қадар тинчимаган ички уруш ҳақида

    1962 йил 26 сентябрда Яман давлати тарихини тубдан буриб юборган воқеалар бошланди. Мамлакатда бир йилнинг ўзида инқилоб ва фуқаролар уруши авж олди, оқибатда ушбу воқеалар Яман давлатини республика тузумига ўтишига олиб келган эди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    40 йиллик шартнома

    1934 йилда Буюк Британия Яман билан мамлакат мустақиллигини тан олинишини кўзда тутувчи шартнома имзолади ва Яман мустақиллигини тан олди. Ушбу шартномага мувофиқ, баҳсли ҳудудлар Англия қўл остига ўтди. Яманнинг якуний тақдирини 40 йил ичида, ушбу шартнома ратификация қилинганидан кейин белгилашга қарор қилинди ва ушбу муддатгача томонлар музокаралар вақтида мавжуд бўлган чегарани тан олишга мажбур бўлди.

    Консерватив бошқарув

    Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан кейин Яман ҳукумати араб давлатлари билан яқинлашиш йўлини тутди: 1945 йил май ойининг бошларида Яман Араб Лигаси пактига қўшилди. Ички сиёсатга келсак, Яман қироли ва имоми Яҳё мамлакатни иложи борича ташқи дунёдан сунъий равишда ажратиб турди. У ҳар қандай янгиликларни, ислоҳот ва ўзгаришларни ғарб таъсирининг натижаси деб биларди, уларда чет элликларнинг мамлакат иқтисодиётидаги муҳим позицияларни эгаллаб олишлари ҳамда мавжуд давлатчилик асосларига путур етказишлари хавфини кўрарди.

    Мамлакатда бирорта ҳам сиёсий ёки жамоат ташкилоти бўлмаган. Кўпчилик сиёсий фаол фуқаролар Ямандаги ушбу сиёсий режимидан норози бўлиб, бошқа ерларга кўчиб кетди. Яман эмиграциясининг асосий маркази Англиянинг мустамлакаси бўлган Аден шаҳри эди. 1944 йилнинг иккинчи ярмида айнан шу ерда сиёсий ташкилот бўлиб шаклланган Озод яманликлар ҳаракати пайдо бўлди.

    Қиролнинг ўлдирилиши

    1948 йил 17 февралда қирол Яҳё ўлдирилди. Фитначиларга қиролнинг куёви, муҳожиротдаги ташкилотлар билан алоқадор бўлган дипломат ва давлат арбоби Абдулла бин Аҳмад ал-Вазир бошчилик қилди. У янги ҳукумат тузди ва тез орада қирол ва имом деб эълон қилинди. У мамлакат конституциясини ишлаб чиқишга, парламент яратишга ва либерал ислоҳотлар ўтказишга ваъда берди. Ушбу тўнтариш мамлакатни ўрта асрлардаги турғунлик ва имомларнинг зулмкор бошқарувидан халос қилиш учун биринчи жиддий уриниш эди.

    Бироқ валиаҳд шаҳзода, Имом Яҳёнинг тўнғич ўғли Аҳмад бин Яҳё Зайдий қабилаларининг кўпчилигини ўзига оғдириб олишга муваффақ бўлди. 13 мартда Аҳмаднинг тарафдорлари Сано шаҳрини эгаллаб олди ва 1948 йил 15 мартда Аҳмад ибн Яҳё қирол ва имом деб эълон қилинди ва принципиал масалаларда отасининг сиёсатидан фарқ қилмайдиган сиёсат юритишни бошлади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    1950 йилларнинг ўрталарига келиб, Аден билан бир қаторда Миср пойтахти Қоҳира ҳам Яман инқилобий эмиграция марказига айланган эди. «Озод офицерлар» махфий армия ташкилоти ҳам ўз фаолиятини қайта тиклади, асосан унга раҳбарлик қилган полковник Абдуллоҳ ал-Салолнинг шахсий фазилатлари туфайли бу ташкилот машҳурлик ва катта таъсир кучига эга бўлди. 1956 йилда ал-Салол атрофида илғор зобитлар,зиёли яманликлар гуруҳи, айрим йирик қабилаларнинг раҳбарлари ва муҳожир доира вакиллари бирлашди. Улар монархияни ағдариш учун кураш дастурини баён қилди.

    Озод офицерлар ҳаракати

    1961 йил 26 мартда «Озод офицерлар» ташкилоти аъзолари имом Аҳмаднинг ҳаётига суиқасд уюштирди: қиролнинг ўлдирилиши армиянинг ҳаракатланиши учун сигнал бўлиб хизмат қилиши режалаштирилганди. Октябрда (қирол вафотидан кейин) Яман инқилобий ташкилотлари вакилларининг янги йиғилиши бўлиб ўтиб, унда монархияни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

    1962 йил 20 сентябрида валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ал-Бадр ҳокимият тепасига келганидан сўнг Абдуллоҳ ал-Салол Яман армиясининг бош қўмондони ва қирол гвардияси бошлиғи этиб тайинланди. Бироқ ҳокимиятга келганидан бир неча кун ўтгач, ёш подшоҳ отасининг сиёсатини давом эттиришини эълон қилди ва ўз ҳокимиятини кучайтиришга қаратилган фармонларни қабул қила бошлади. Бу эса сўнгги иллюзияларни йўқ қилди ва республикачилар ҳаракатини тезлаштирди.

    1962 йил 26 сентябрдан 27 сентябрга ўтар кечаси қуролланган инқилобий бўлинмалар бош қўмондоннинг буйруғи билан қирол қароргоҳи жойлашган ал-Башаир саройига юборилди. Саройни қуршовга олган қуролланган қўшин қўмондонлиги шоҳ ва унинг атрофидагиларнинг таслим бўлишини талаб қилди. Мамлакатдаги тўлиқ назоратни Армия қўмондонлиги ўз қўлига олди.

    Яман Араб Республикаси

    Абдулла ал-Салол бошчилигида Инқилобий қўмондонлик кенгаши (ИҚК) тузилди. 1962 йил 28 сентябрда Яман Араб Республикаси (ЯАР) эълон қилинди. ИҚК турли дастурий ҳужжатларни қабул қилди, жумладан: «Инқилобнинг олти тамойили ва мақсадлари», «26 сентябрь инқилобининг манифести», каби ҳужжатларда инқилобнинг мақсадлари эълон қилинди. Булар мутлоқлик режимини ағдариш, мамлакатда чет эл таъсирини йўқ қилиш, ислом ва ижтимоий адолат тамойилларига асосланган демократик тизим барпо этишдан иборат эди. Республикани бошқариш учун Президент кенгаши, Ижроия кенгаши ва шайхларнинг олий кенгаши тузилди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    1963 йил 13 апрелда вақтинчалик конституция ва 1964 йил 27 апрелда доимий конституция қабул қилинди, унга кўра, ЯАР «араб, исломий, мустақил ва суверен давлат» деб эълон қилинди. Янги республика ҳукумати ағдарилган Ҳамидаддин сулоласининг ер эгалиги ва саройларини мусодара қилди, диний ва қабила мансублигидан қатъий назар, барча ЯАР фуқароларининг ҳуқуқи тенглаштирилиши эълон қилинди, қуллик бекор қилинди, шариат судлари ўрнига фуқаролик судлари жорий қилина бошланди. Янги умумий таълим мактаблари очилди ва Миср билан яқин алоқалар ўрнатилди.

    Фуқаролар уруши

    Буларнинг барчаси қўшни араб мамлакатларининг ҳукмрон доираларида, биринчи навбатда, Муҳаммад ал-Бадр қочиб кетган Саудия Арабистонида жиддий ташвиш туғдира бошлади. Шоҳ Сауд шимолий ва шарқий Ямандаги чегараларидаги Зайдий қабилаларига олтин ва қурол-яроғ жўнатишни бошлади, уларни эски тузумни ҳимоя қилишга ундади. Уммон давлати эса аксилинқилобга қарши курашда Яманга катта ёрдам кўрсатди, республикани ҳимоя қилиш учун у ўз қуролли кучларини юборди. Бироқ 1963 йилнинг ёзига келиб, Ямандаги янги режим тарафдорлари ва мухолифлари ўртасидаги доимий тўқнашувлар кенг миқёсли фуқаролар урушига айланиб кетди.

    1967 йил июнь ойида Исроил билан урушда мағлубиятга учраганидан сўнг, Миср шошилинч равишда Ямандан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетишга мажбур бўлди. Мисрнинг қўллаб-қувватлашидан маҳрум бўлган ал-Салол тезда ўз мавқейини йўқотди ва 1967 йил 5 ноябрда мамлакатни тарк этди. Янги президент этиб Абдураҳмон ал-Аряни сайланди, у 1962 йил 26 сентябрдаги инқилоб тамойилларига содиқлигини эълон қилди. Миллий ярашиш ғоясини ҳимоя қилиб, Миср билан дўстликни сақлаб қолди ва Саудия Арабистонини ҳам яхши қўшничилик муносабатларини ўрнатишга чақирди.

    Ечим топилди

    Ямандаги фуқаролар урушини тугатиш формуласи ниҳоят 1970 йил март ойида Жидда шаҳрида бўлиб ўтган Ислом давлатлари ташқи ишлар вазирларининг конференциясида топилди: консерватив роялистлар ағдарилган қирол ва унинг оиласини мамлакатга қайтарилишини талаб қилишдан бош тортди, республикачилар эса эски режим раҳбарларини бир қатор муҳим ҳукумат лавозимлари билан таъминлашга рози бўлди. Аммо уруш тўхтамади...

    1970 йил декабрда қабул қилинган янги Конституция мамлакатда республика тузумини мустаҳкамлади ва ЯАРни суверен араб Ислом давлати – «маслаҳатлашувчи парламент республикаси» деб эълон қилди. Аммо бу юртга тинчлик абадий қайтмади ва олдинда мамлакатни бундан-да даҳшатли фуқаролар уруши кутиб турарди. Аммо бу энди умуман бошқа ҳикоя...

    Нурбек Алимов тайёрлади.

    27.09.2020, 08:46   Изоҳ (0)   120415
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Германияда коронавирусни аниқловчи дунёдаги энг тезкор тест тизими яратилди

    27.09.2020, 06:06

    Дунё бўйлаб коронавирус беморларининг даволаниш жараёнлари акс этган фотолавҳалар

    26.09.2020, 23:51

    Қозоғистон таълим ва фан вазири мамлакатда ишлаб чиқилган вакцинани ўзида синаб кўрди

    26.09.2020, 23:26

    Украинада авиаҳалокат сабаблари аниқланмагунча барча Ан-26 самолётларининг парвози тўхтатилади

    26.09.2020, 21:25

    Украинада Ан-26 самолёти қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 26 кишига етди

    26.09.2020, 20:21

    Қозоғистонда бир ҳафта ичида яна 5837 кишида, Қирғизистонда эса 755 кишида коронавирус аниқланди

    26.09.2020, 19:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.