Футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигасининг нимчорак финалида «Пахтакор» 26 сентябрь, шанба куни «Истиқлол»га қарши баҳс олиб борди.
Учрашувнинг дастлабки дақиқалари «Пахтакор»нинг катта устунлиги остида ўтди. Бироқ «шерлар» яратилган вазиятларни голга айлантира олмади. 32-дақиқада форслар ҳисобда олдинга ўтиб олишга эришди: Али Карими жарима зарбасини муваффақиятли бажарди.
Бунга «Пахтакор» 43-дақиқада Драган Чераннинг голи билан жавоб қайтарди. Иккинчи бўлим дебютида Эрен Дердийок Тошкент клубининг тезкор ҳужумини гол билан якунлади.
Қолган вақтда «Пахтакор» теҳронликларга имконият қолдирмади ва ҳисоб ўйин якунига қадар сақланиб қолди.
Шу тариқа «Пахтакор» Осиё Чемпионлар Лигасининг чорак финалига йўл олди.
ОЧЛ
1/8 финал
26 сентябрь, шанба
«Пахтакор» Ўзбекистон — «Истиқлол» Эрон 2:1
Голлар: 0:1 – 32 Карими, 1:1 – 43 Черан, 2:1 – 47 Дердийок.«Пахтакор»: Элдорбек Суюнов, Ҳожиакбар Алижонов (Аброр Исмоилов, 90+2), Анзур Исмоилов, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан, Егор Кримец, 17.Достонбек Ҳамдамов (Жавоҳир Сидиқов, 73), Одилжон Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев (Владимир Козак, 84), Фарруҳ Сайфиев (Шерзод Аъзамов, 90+2), Эрен Дердийок (Игор Сергеев, 73).
«Истиқлол»: Саидҳуссайн Ҳуссайни, Милад Закипури, Рузбеҳ Чашми, Ареф Қулами, Али Карими, Шейк Диабате, Фарсҳид Исмоили (Закариа Моради, 68), Меҳди Гаеди, Масъуд Рики (Farsҳид Багери, 79), Муҳаммад Данашгар, Амирарсалан Мотаҳҳари (Араш Резаванд, 53).
Огоҳлантиришлар: Моттаҳҳари (4), Кримец (5), Данашгар (74), Резаванд (77), Суюнов (85), Закипури (87), Сайфиев (90), Ғаеди (90+2).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)