Тошкент–Самарқанд–Тошкент йўналишида юқори тезликда ҳаракатланувчи Афросиёб поездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилади, дея хабар бермоқда «Ўзтемир йўлйўловчи» АЖ.
Қайд этилишича, бунда йўловчиларга кўпроқ транспорт хизматларини кўрсатиш мақсад қилинган.
Афросиёб поездининг қўшимча қатнови 2020 йил 26 сентябрдан бошлаб, ҳафтасига икки маротаба, шанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.
Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.
Изоҳ (0)