• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда транспорт бош режасини яратиш бўйича сўровнома ўтказилади

    Тошкент шаҳри ҳокимлиги Транспорт вазирлиги ва Туркиянинг Калён Уластирма транспорт инжиниринг компанияси билан ҳамкорликда 22 сентябрдан бошлаб пойтахт транспорти ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича бош режани яратиш йўлида фуқаролар ўртасида сўровнома ўтказишни бошлади. Бу ҳақда Тошкент транспорт бошқармасига таяниб, «Gazeta.uz» хабар берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Транспорт бошқармаси, «Тошшаҳартрансхизмат» компанияси ва бошқа тузилмалари ходимларининг 500 дан ортиқ волонтёрлари тўғридан-тўғри фуқаролар ўртасида жамоат транспорти хизматларидан, тўхташ жойлари сони ва энг кўп ишлатиладиган маршрутлардан қониқишлари бўйича сўров ўтказади. Транспорт бошқармаси аҳолини кўпроқ қамраб олиш учун фуқаролардан саволларга онлайн жавоб беришни сўрамоқда. Ҳар бир сўров беш кун давомида ўтказилади.

    Бош режа нима ва у нима учун керак?

    Бош режа — бу шаҳарнинг транспорт соҳасидаги ривожланиш стратегияси. Сўровнома давомида йиғилган маълумотлар аҳолининг ҳаракатланиш оқимини моделлаштириш йўлида фойдаланилади. Бу эса истиқболдаги 15 йил давомида транспорт хизматларига бўлган талабни ҳисобга олган ҳолда транспорт режалаштиришни ривожлантириш имконини беради.

    Тошкент аҳолиси ва меҳмонларининг жавобларидан келиб чиқиб транспорт трафигининг зичлиги ва шаҳарнинг турли нуқталаридаги аҳолининг концентрацияси аниқланади. Ушбу маълумотлар свефоторларни тўғри созлаш, жамоат транспортлари маршрутини оптималлаштириш, янги маршрутларни жорий этиш ва велойўлаклар, метрополитан ва бошқа турдаги транспорт воситаларини аҳоли талабидан келиб чиқиб қуриш имконини беради.

    Қанақа сўровлар ўтказилади?

    22 сентябрдан 26 сентябрга қадар волонтёрлар 28 та локация бўйича Тошкентдан кириш ва чиқиш жойларидаги ҳайдовчилар ўртасида йўл бўйи сўровларини ўтказади. Респондентларга ҳаракатланиш жойининг бошланиши ва якуний манзил, сафардан мақсад, транспорт воситасининг тури ва йўловчилар сони бўйича саволлар берилади. Бу каби ҳаракатларни мунтазам амалга оширувчилар қуйидаги ҳавола орқали сўровномада иштирок этиши мумкин.

    Шундан сўнг, волонтёрлар шаҳар автотураргоҳлардаги ҳайдовчилар ўртасида сўров ўтказади. Саволлар шаклидан бўш автотураргоҳни қидиришга кетадиган вақт, тураргоҳлар сонидан қониқиш, респондентнинг яшаш жойи, сафар мақсади ва бошқалар ўрин олган. Интернет-сўровнома барча ҳайдовчилар учун ушбу ҳаволада мавжуд. Автотураргоҳ ID’си бўлимига мўлжални белгилаш лозим.

    Шундан кейин бекатлардаги жамоат транспорти йўловчилари ўртасида сўровнома ўтказилади. Йўловчиларга ҳаракатланиш манзилининг бошланиши ва якуний манзил, тўлов тури (стандарт (1400 сўм), чегирма бўйича, бепул) жамоат транспорти воситасини неча маротаба алмаштириши, шунингдек, жамоат транспортининг хизмат кўрсатиш сифати ҳақида саволлар берилиб, уларнинг таклифлари қайд этиб борилади. Сўровномадан қуйидаги ҳавола орқали ўтиш мумкин. У ўзини жамоат транспорти йўловчиси деб ҳисоблайдиган барчага мўлжалланган.

    Бундан ташқари, авиайўловчилар учун ҳам сўров шакли тақдим этилган. Ундан шаҳардан аэропортгача фойдаланиладиган трансфер, автотураргоҳлар сони ва аэропорт инфратузилмасидан қониқиш, сафар мақсади ва бошқа саволлар ўрин олган. Онлайн-сўровномада авиаташувчилар хизматидан мунтазам фойдаланадиганлар иштирок этиши мумкин.

    Энг сўнггида волонтёрлар уйма-уй юриб фуқаролар ўртасида сўров ўтказади. Респондентларга иш ёки ўқиш жойи ва уй манзили (бу энг кўп фойдаланиладиган маршрутларни аниқлаш учун зарур), оилада шахсий транспорт воситасининг борлиги, унинг тури ва айрим техник тавсифлари, шунингдек, автотураргоҳл бўйича саволлар берилади.

    Бундан ташқари, фуқаролардан кўчаларнинг, жамоат транспорти воситаларидан қониқиш даражаси, мунтазам ҳаракатланувчи маршрутлар бўйича маълумотларни қайд этиш сўралади.

    Сўров шаклидан оиланинг умумий ва респондентнинг шахсий даромади бўйича саволларни ҳам ўз ичига олган. Транспорт бошқармасининг маълум қилишича, бу жамоат транспортларининг биридан бошқасига ўтилганидаги қийматни ва бошқа тарифларни аниқлаш учун зарур.

    Ушбу сўровда Тошкент шаҳрининг барча фуқаролари ва меҳмонлари иштирок этади олади.

    Аввалроқ Тошкент шаҳрида яқин 3 ой ичида жамоат транспорти йўналиш тармоғи оптималлаштирилиши ҳақида хабар қилинган эди.

    Мавзуга доир: Тошкентда баъзи автобус йўналишларидаги транспорт воситалари тури ўзгартирилди

    23.09.2020, 06:22   Изоҳ (0)   9112
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон фуқароларининг биометрик паспортини ID-картага алмаштириш 2030 йилгача 2 босқичда амалга оширилади

    23.09.2020, 00:31

    Ўзбекистонда 22 сентябрь куни 598 кишида коронавирус аниқланди. Қаерлардадир кимлардир вафот этди

    22.09.2020, 23:58

    Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби 73 ёшда вафот этди

    22.09.2020, 23:35

    Самарқанддаги заправкадан 320 млн сўм ўғирлаган икки йигит ушланди

    22.09.2020, 22:59

    Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи дизель ёнилғиси нархларини пасайтирди

    22.09.2020, 22:45

    Ташқи ишлар вазирлиги хориждаги ўзбекистонликларни олиб келиш бўйича чартер рейслар ва поезд қатновлари ҳақида маълумот берди

    22.09.2020, 22:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.