Ушбу саҳифада UZ24 интернет-нашри берган ахборотга таяниб, «Ўзбекистоннинг биринчи ва сўнгги давлат котиби Раҳим Ражабов 83 ёшда вафот этди» сарлавҳаси остида тегишли хабар берилган эди. Бу маълумот нотўғри бўлиб чиқди, бу ҳақда хабар тарқатган UZ24 интернет-нашри раддия бериб, ҳозирда Раҳим Ражабовнинг ҳолати яхши, уйида даволанаётганини маълум қилди.
Юз берган ушбу тушунмовчилик ва етказилган ноқулайлик учун «Дарё» таҳририяти Раҳим Ражабов ва унинг яқинларидан ҳамда муштарийлардан узр сўрайди.
Изоҳ (0)